Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Имон ва никоҳ янгилаш

Савол: Бир домла “Жума оқшомлари баъзи масжидларда жамоатнинг никоҳ ва имон янгилашлари бидъатдир, Яъни катта гуноҳ бўлади” дейди. Бошқа бири эса “Никоҳ ва имон эскирмайди, пахта иплари билан ҳам боғланмаган, узилмайди. Бу янгилашнинг динда ўрни йўқ” дейди. Куфрга тушиб қолган кишининг, имонини ва никоҳини янгилаши керак эмасми?

Жавоб: Албатта имонини ва никоҳини янгилаши керак. Имони кетадиган бўлса, имонни янгилаши керак бўлганидек, никоҳини ҳам янгилаш шарт бўлади. Никоҳ ҳам, имон ҳам эскиради. Икки ҳадиси шариф маоли:

Батафсил

Чаршаф, салла кийиш, соқол қўйиш

Савол: Кундалик урф-одатга тегишли суннатларга риоя қилмаслик гуноҳми?

Жавоб: Суннатлар урф-одат, анъанага тегишли бўлиш-бўлмаслигига қараб икки хил бўлади:

1- Суннати ҳудо: азон, иқомат айтиш каби ислом динининг шиорларидир. Бошқа динларда йўқ.

2- Суннати зоида: кўпликда "суннати завоид" дейилади. Расулуллоҳнинг юриш-туриш, кийиниш шакли, еб-ичишлари, воситага минишлари, бир ишни ўнгдан бошлаши ёки чапдан бошлашлари, соч кўриниши, салла ўраш шакли каби одатлардир.(Ҳадиқа)

Батафсил

Рўзани бузадиган ва бузмайдиган ҳолатлар

Савол: Оғзимдаги қуртлаган тишга қўйилган дори рўзани бузмайди-ю, нима учун тил тагига ташланган таблетка рўзани бузади? Бадандаги соғлом терига қўйилган дори вужудга шимилса ҳам рўзани бузмайди-ю, оғиздаги соғлом терига қўйилган дори шимилса, нимага рўзани бузади?

Жавоб: Тилнинг тагидаги тери билан бадан сиртидаги тери бирдек эмас. Тил таги юмшоқ, шилимшиқ бир тўқимадир. Тиббиётда бунга микоза дейилади. Бадан сиртидаги тери билан жуда фарқ қилади. Буларни бир-бири билан асло қиёслаб бўлмайди. Тишнинг тузилиши эса микозанинг тузилишидан фарқ қилади.

Батафсил