Ҳаром молдан закот, садақа бериладими?

Савол: Ҳаромдан келган пул билан садақа берилса нима бўлади?

Жавоб: Ҳаромдан келган мол-мулк билан садақа берилса, олган фақир ҳам ҳаромдан келганлигини билиб туриб, "Аллоҳ рози бўлсин" деса ёки "Аллоҳ қабул этсин" деса, берган ҳам "омин" деса, иккиси ҳам куфрга тушади.

Бир кишининг қўлидаги мол ҳаромдан келганини билмагунча ўғирланган ёки қимордан ютган бўлса ҳам қўлидаги бу мол унинг ҳалол мулки деб қабул қилинади. Буни берганида мулки ҳабис бўлса ҳам олиш жоиздир. Берилаётган молнинг ҳаромлиги аниқ маълум бўлса, буни олиш жоиз эмас.

Батафсил

Закот яширинча бериладими?

Савол: Закотни яширин берган яхшими ёки очиқча берган? Очиқча бериш риё бўлмайдими?

Жавоб: Фарз бўлган закотни очиқча бериш риё бўлмайди, янада савоблироқ бўлади. Закотнинг бундай очиқча берилиши закотини бермаган деган туҳматдан қутқаради, бошқаларга ҳам ўрнак бўлади. Ибни Обидин яширинча берилган нофила садақанинг савоби очиқча берилгандан 70 марта ортиқ деб айтган. Очиқча берилган закотнинг савоби эса яширинча берилгандан 25 баравар ортиқ, деб айтган.

Батафсил

Закот ёки садақа сўрамоқ

Савол: Закот ёки садақа сўраш дурустми?

Жавоб: Бир кунлик егулиги бор кишининг закот ёки садақа сўраши ҳаромдир. Лекин сўрамасдан берилган садақани, закотни олиши жоиз. Муҳтож бўлмаган фақирнинг берилган закот ёки садақани олмагани афзал. Бир саҳоба закот тўплаш вазифасини сўраганида жаноби Расулуллоҳ “Сени одамлар ювиб ташлаган кирларни тўплашга масъул қилишни истамайман” дедилар. (Ибни Ҳузайма)

Закот сифатида берилган бир туяни сўраган одамга “Семиз кимсанинг иссиқда терлаган бадани ювилган кир сув ичиладими? Закот мана шундай кир кабидир” деб айтилди. (Имом Молик)

 

Батафсил

Янги йилни нишонлаш ва рождество

Савол: Янги йил ва Исо Масиҳ таваллуди (Рождество) ҳақида маълумот берасизми? Янги йилни нишонлаш жоизми?

Жавоб: Янги йил билан рождество бир-биридан тубдан фарқ қилади. Лекин янги йил рождество байрамининг давоми ҳисобланиши мумкин бўлганидан янги йил кечаси улардек ўйин-кулгу қилиш, уйини арча билан безаш, курка пишириб ейиш жоиз эмас. Чунки ғайримуслимларнинг байрамларида уларга ўхшаб нишонлаш, уларни тақлид қилиш бўлади.

Батафсил

Савдода қасам ичиш

Савол: Бир молни харидорга яхши кўрсатиш учун қасам ичишнинг зарари борми?

Жавоб: Тўғри бўлса ҳам савдо қилаётганда қасам ичмаслик керак. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Молини қасам ичиб яхши кўрсатишга уринган кишига қиёматда раҳм қилинмайди.” (Муслим)

“Савдода “Валлоҳи шундай, биллоҳи бундай” деб қасам ичган кишиларга ва ҳунармандлардан “Эртага кел, индинга кел”деб сўзида турмаганларга хайф бўлсин!” (Дайламий)

Батафсил