Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ижарага бериш

Савол: Қанча мусулмонлар шахсий уйи бўлмай, ижарада қийналиб юрганида ортиқ уй-жойи бор одамларнинг уйларини ҳечкимга бермай бўш тутишлари гуноҳ эмасми? Баъзи кишилар уйларини яхши одамларнинг, солиҳларнинг чамаси етмагани учун баланд баҳо бера оладиган фосиқларга, ёмонларга ижарага беришади. Уларнинг солиҳларни аҳволини ўйламаслиги гуноҳ бўлмайдими?

Жавоб: Мусулмонлар ижара уй ташвишида юрганида ортиқча уйини бўш тутиш исроф ва гуноҳ бўлганидек, баланд баҳо билан ижарага бериш ҳам асло дуруст эмас.

Батафсил

Кофирлар қўлида ҳақ эвазига ишлаш

Савол: Россияда ишлайман. Черковнинг электр ва бошқа таъмир ишларини қилишимиз керак. Бунинг зарари борми? Бир танишим эса автомобили билан газли ичимликларни ташийди. Баъзан алкоголь ичимликларни ҳам ташишига тўғри келади. Спиртли ичимлик ташиш гуноҳми?

Жавоб: Черков таъмирида ишлаш макруҳ эмас. Чунки бу ишнинг ўзи гуноҳ эмас. (Баззозия)

Батафсил

Динимизда устама нарх йўқ

Савол: Динмизда молнинг устига қўйиладиган нархнинг бирон чегараси борми?

Жавоб: Динимизда бундай чегара йўқ. Лекин молни нархи кўтарилсин деб сақлаш ва ҳаддан ташқари баланд устама нарх қўйиш тақиқланган.

Мадинада қимматчилик бошланди. Нархлар кўтарилиб кетгани учун устига қўйиладиган нархларга бир чегара қўйишни сўрабкелганларида Пайғамбаримиз “Нархларни қўядиган Аллоҳу таоло. Ризқни мўл қиладиган, кам қиладиган, юборадиган ёлғиз У. Мен Аллоҳу таолодан фақат барокат истайман” деб марҳамат қилдилар. Бошқа бир ҳадиси шарифда “Молнинг устига қўйиладиган нархни чегараламанг, нархни белгилайдиган Аллоҳу таолодир” деб марҳамат қилинган.

Батафсил