Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Озгина спиртга фатво бериш

Савол: Баъзи газеталарда қуйидагича фатво чоп этилди: “Таркибида маст қилмайдиган даражада спирт бўлган ичимликларни ичиш жоиз, маст қиладиган даражада спирт бўлган ичимликларни ичиш эса ҳаром. Маст қилмагани учун кефир ичиш жоиз.” У ҳолда бир-икки стакан пиво ҳам одамни маст қилмайди. Шунда пиво ичиш ҳам жоиз бўладими?

Жавоб: Одам ҳар эшитган нарсасига ишонавермаслиги керак. Юқоридаги гапларни илм одами бўлган киши айтмайди. Чунки дин китобларида билдирилган ҳадиси шарифлар бўйича спиртнинг томчиси ҳам ҳаромдир. Бундан ташқари, кўпи маст қиладиган ичимликларнинг озгинаси ҳам ҳаромдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

Батафсил

Ғайримуслимларнинг овқатларини ейиш

Савол: Христиан аёллар пиширган овқатларидан бизга ҳам келтирадилар. Биз бу овқатлардан еймиз. Баъзи кишилар ғайримуслимларнинг нопок эканликларини, улар берган ҳадяларни олиш жоиз эмаслигини айтишмоқда. Бу тўғрими?

Жавоб: Ғайримуслимларнинг овқатларини ейиш, берган ҳадяларини олиб ишлатишнинг ҳеч зарари йўқ. Ислом олимларининг энг улуғларидан бўлган имоми Раббоний ҳазратлари айтадики: “Тавба сураси 28-ояти каримасида “Мушриклар албатта нопок кимсалардир” деб буюрилган.

Батафсил

Шубҳали таомларни ейиш

Савол: Таркибида чўчқа ёғи ёки спирт бўлиши гумони бўлган егуликларни ва қандай сўйилгани номаълум бўлган мол гўштларни ейишдан сақланиш тақво эмасми?

Жавоб: Тақво бўлмайди. Аксинча васваса қилган бўлиб, гуноҳ бўлади. Ҳазрати Умарнинг “Бизлар ҳаромга тушиб қолмайлик деган андиша билан ҳалолларнинг ўндан тўққизидан йироқ турардик” сўзи бу хусусларнинг ташқарисидаги ҳаромлар ҳақида айтилган.

Имоми Ғазолий ҳазратлари айтадики: Ҳаром бўлиш шубҳаси бор нарсалардан ҳам сақланиш керак, чунки ҳадиси шарифда “Шубҳалилардан сақланган киши динини, шарафини муҳофаза қилган бўлади. Шубҳали нарсаларга ўралашган киши ҳаромга тушиб қолиши мумкин” деб марҳамат қилинган.

Батафсил