Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Зулҳижжа ойининг фазилати

Қурбон байрами бўладиган ойга зулҳижжа дейилади. Жорий йил, яъни 2024 йил 7 июндан бошланади. Зулҳижжа ойининг илк ўн кунида қилинган ибодатлар жуда қийматлидир. Ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинди:

“Зулҳижжа ойининг илк кунларида тутилган рўза бир йил рўза тутишга тенг. Унинг бир кечасини иҳё этиш (ибодат била ўтказиш) Қадр кечасини иҳё этиш билан тенг.” (Ибни Можа)

“Зулҳижжа ойининг илк ўн кечасида қилинган ибодатлар учун 700 марта кўп савоб берилади.” (Байҳақий)

Батафсил

Динимизда овчилик

Савол: Динмизда овчилик ҳақида нима дейилган?

Жавоб: Аллоҳу таоло инсонлар учун турли ҳайвонлар яратган. Бедана, қуён, балиқ каби ҳайвонларнинг гўштидан, сувсар, бўрсиқ, тулки каби ҳайвонларнинг терисидан, тиббиёт ва парфюмерияда ишлатиш учун жайлонларнинг мускусидан, денгиз жониворларининг маржонидан, филнинг тишидан фойдаланиш учун овлаш, бўри, тўнғиз, илон, сичқон каби ҳайвонларни зарар кўрмаслик учун қийнамасдан, масалан, тириклайин ёқмасдан, сувда чўктирмасдан ўлдириш жоиздир.

Батафсил

Диний китоблар тижорати

Савол: Фақат мусҳаф, диний китоб, диний ёзувлар ва диний шеър ёки катта ашула ёзилган кассеталарни сотишнинг зарари борми?

Жавоб: “Мусҳафни Қуръони карим ўргатилишига сабаб бўлиш нияти билан сотиш жоиз ва савоб бўлади. Олган пули ҳалол бўлади. Лекин бундай ниятнинг аломати китобнинг устига жуда кам нарх қўйиб сотишдир. Агар фойдасини бошқа китоблар билан қоплаётган бўлса, мусҳафларни ўз нархига сотиш керак.” (Ширъа)

Мусҳаф, диний ёзувлар, илмиҳол китоблари тижорат моли эмас. Амри маъруф мақсадида сотилади. Бозорларда сотилмайди.

Батафсил