Татуировка қилдириш
Савол: Татуировка қилдириш гуноҳми?
Жавоб: Ҳа, гуноҳ.
Савол: Баданига татуировка ишлатган киши нима қилиши керак? Таҳорат ва ғуслга зарари борми?
Жавоб: Татуировка қилдиришнинг жоиз эмаслиги ҳадиси шарифларда билдирилган. Буни ишлатган киши бунга тавба қилиши ва қайта қилдирмаслиги керак. Татуировка тери устида қоплам юзага келтирмай, тери тагидан ишлангани учун ғусл ва таҳоратга моне бўлмайди. Тери устига ишланган бўлса ҳам осон ювиб ташлашнинг иложи бўлмаса, яна таҳорат ва ғуслга моне бўлмайди.
Савол: Бир танишим “Татуировка қилдиришнинг гуноҳ эканлигини айтишмоқда. Мен Қуръон таржимасини ўқидим. Қуръонда бундай нарсани кўрмадим” деди. Татуировка қилдириш гуноҳ эмасми?
Жавоб: Ҳа, гуноҳ. Ҳамма нарсани Қуръондан топиш қийин. “Саҳиҳ-и Муслим”да билдириладики:
Ибни Масъуд ҳазратлари “Татуировка қилдирган, парик кийган ва кийдирганларга лаънат бўлсин” маолидаги ҳадиси шарифни ривоят қилганида Умму Яъқуб исмли бир қари аёл эътироз қилиб “Мен Қуръоннинг ҳаммасини ўқидим. Лекин бундай ланъат йўқ” деди. Ибни Масъуд ҳазратлари “Диққатли ўқиганингизда кўрардингиз” дея шу маолдаги ояти каримани ўқиди: “Расулуллоҳнинг сизга берганларини олинг, тақиқлаганларидан сақланинг!” (Ҳашр, 7)
Савол: Татуировка қилдиришнинг жоиз эмаслигини билдирувчи ҳадис борми?
Жавоб: Бир ҳадиси шарифда “Қошларини тердирган ва татуировка қилдирган лаънатланган” дейилган. (Абу Довуд)


