Ботокс ишлатиш
Савол: Аёлларнинг ботокс қилдиришлари жоизми? Ботокс юздаги ажинларни кетказиш, янада ёшроқ кўриниш учун ишланадиган пластик амалиётдир.
Жавоб: Косметика китобларида шундай дейилган:
Ботокс “Clostridium botulinum” номли бактерия томонидан ишлаб чиқариладиган оқсил ҳисобланади. Бу модда асаблардан мушакларга электр сигналларининг ўтишига тўсқинлик қилиб, қўлланилган соҳадаги мушак фаолиятини вақтинча камайтиради. Мушак фаолияти йўқолиб, қисқара олмаганда, унинг устки қисмидаги терида ҳосил бўладиган бурмалар ҳам камаяди ёки бутунлай йўқолади. Бу модда юзда доимий ўзгариш қилмайди. Ботокс юзнинг маълум соҳаларидаги ажинларни бартараф этишда самара беради. Бу таърифга кўра, ботокс пластик амалиёт эмас. Лекин мақсади гўзаллаштиришдир. Юздаги одамда ёқимсиз ҳис уйғотувчи нарсани тузатмайди, қарини ёш кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу эса динимизда жоиз эмас.
Савол: Жинсини ўзгартириш жоизми?
Жавоб: Жоиз эмас. Эркаклик органини кестириш, силикон билан кўкракларини шишириш билан жинси ўзгарган бўлмайди.


