Хастага қон бериш (донорлик)

Савол: Қон ҳам, инсоннинг бошқа органлари ҳам бошқага берилмайди, дейишади. Зарурат бўлганда ҳам берилмайдими?

Жавоб: Қийматли дин китобларида шундай билдирилган:

“Зарурат бўлганда ҳаромлар мубоҳ ҳолга келади.” (Радд-ул мухтор)

“Заруратсиз инсоннинг бир аъзосидан фойдаланиш ҳаромдир. Қўлланиши ҳаром бўлган нарсани дори сифатида ейиш ва ичиш ҳам жоиз эмас.” (Дурр-ул мухтор)

“Дурр-ул мухтор” китобини шарҳлаган Ибни Обидин ҳазратлари юқоридаги жумлани қуйидагича изоҳлаган:

“Ҳаром бўлган нарсани пок бўлсин, нажс бўлсин дори сифатида ишлатиш ҳаром. Лекин хасталикка даво бўлиши маълум бўлса ва ундан бошқа дори бўлмаса, уни қўлланиш жоиздир.” (Радд-ул мухтор)

“Мусулмон ва мутахассис шифокор шифо бўлишини ва бу касалликнинг бошқа дориси йўқлигини айтса, идрор, шароб ёки қон ичиш, ўлакса ейиш жоиз бўлади.” (Ниҳоя, Хония, Таҳзиб)

Одамнинг ҳар органи каби сутини ҳам ичиш ҳаромдир. “Мусулмон, мутахассис бўлган шифокор, аёл сутининг муҳаққақ даво бўлишини ва бошқа дори йўқлигини айтса, [қон қуйиш] аёл сутини ичиш ва сотиб олиш жоиз бўлади.” (Фатҳ-ул қодир)

Жанозанинг сочлари тўкиладиган бўлса, улар кафан ичига солинади. Чунки инсоннинг ҳар парчаси муҳтарамдир. Тирик одамдан тушган ва кесилган тирноқлар, сочлар ва тишларни ҳам кўмиш суннатдир. “Ўлмайдиган даражада ўлакса ёки тўнғиз ейилади, қон ёки шароб ичилади. Емасдан, ичмасдан ўладиган бўлса, жаҳаннамга кетади.” (Радд-ул мухтор)

“Инсоннинг парчалари муҳтарам бўлгани учун ундан фойдаланиш жоиз эмас. Тўнғиз ва инсон суяги билан даволаниш макруҳдир. Чунки булардан фойдаланиш ҳаромдир. “Кубро”да ҳам шундай ёзилган.” (Фатавоий ҳиндия) [Заруратсиз бундай қилиш жоиз эмас. Лекин юқорида дин китобларида билдирилганидек заруратларда ишланса жоиз бўлади.]

“Бир органни қутқариш ҳаётни қутқариш каби зарурийдир. Тирик одамнинг органини, гўштини ейиш, бир аёлнинг сутини ичиш жоиз эмас. Қонини қуйиш эса жоиздир.” (Мажмуа-тул муаллим)

Тиб илмини ўрганиш ва даволаш фарзи кифоядир. Энди ўлган бирининг юрагини ва бошқа аъзоларини тирик одамга кўчириб ўтқазиш жоиздир. Бу иш ўликка ҳақорат бўлмайди. Зарурат бўлганда бир қанча тақиқлар мубоҳ бўлмоқда. Ўликнинг ҳам бирор жойини кесиш ҳаром. Инсонга ўлганидан кейин ҳам қиймат бериш, ҳурмат кўрсатиш вожибдир. Лекин зарурат бўлганда бу ҳаромлилик бекор бўлади. Мусулмон шифокорлар бир хастанинг ўлимдан қутулиши учун қон қуйиш, тирикдан ёки ўликдан орган кўчириб ўтқазишдан бошқа чора билдирганда бунга амал қилинади, қайси диндан эканлигига қаралмайди. 

“Ислом дини соғлиқни сақлашни ва баданнинг саломатлигини амр этган. Хастага қон бериш инсоний вазифадир. Чунки ҳаётини сақлаб қолиш баъзан қон қуйилишига боғлиқ бўлади. Қон бериш сут биродарлигига сабаб бўлмайди, никоҳни ҳам бузмайди.” (Ҳадя-ул-исломий)

“Ўлим таҳликаси бўлса ва бошқа чора бўлмаса, қон бериш жоиз бўлади.” (Саодати абадия)

“Одамнинг органларидан фойдаланиш ва сотиш ҳаром. Зарурат туғилганида жоиз бўлади.” (Ислом ахлоқи)

“Ҳанбалий мазҳабида ихтилоф бўлса ҳам, аёл сутини ва фойдаланиладиган ҳамма насани сотиш жоиздир. Шофиъийда ҳам шундай. Қул сотилганидек бошқа органлар ҳам сотилади. Узилиб кетган бир аъзосини сотиш ҳаромдир, чунки бундан фойдаланилмайди. [Бу ердан узилган аъзодан фойдаланиш жоизлиги очиқча билдирилган.] Ҳанафий ва Моликий мазҳабларида эса, заруратсиз аёл сути ҳам, бошқа органлар ҳам сотилмайди. Зарурат туғилганда жоиз бўлади.” (Ал Муғний)

Савол: Қонни сотиш гуноҳми?

Жавоб: Қон ва инсоннинг бутун органлари динан мол бўлмаганлиги учун сотилмайди. Эҳтиёжи бўлганга қон бериш мумкин. Қон ва органини сотганга гуноҳ бўлса ҳам зарурат вақтида олган кишига гуноҳ бўлмайди.

Савол: Эҳтиёж бўлган вақтларда зудлик билан қон излаган хасталарга қон беришнинг динимиз тарафидан ҳукми қандай?

Жавоб: Бу ҳақда “Дурр-ул мухтор”да шундай дейилган:

“Зарурат бўлмагунча инсоннинг бир парчасидан фойдаланиш ҳаром. Қўлланиши ҳаром бўлган нарсани дори сифатида ейиш ва ичиш ҳам жоиз эмас.” Ибни Обидин ҳазратлари буни изоҳлаб “Ишлатилиши ҳаром бўлган нарсани пок бўлсин, нажс бўлсин, қўлланиш ҳаромдир. Лекин хасталигига шифо бўлиши маълум бўлса ва ундан бошқа дори бўлмаса, ишлатишга рухсат берилган. Мужтаҳид бўлмаган мусулмонга муқаллид дейилади. Муқаллид бўлган кишилар мужтаҳиднинг сўзига қараб ҳаракат қилиши вожибдир. Далилини билмаса ҳам мужтаҳидга эргашиши лозимдир” деган.

Ўлим таҳликаси бўлган ва бошқа чора топилмаган пайтда аёлга ва эркакка қон бериш жоиз бўлади. Шайх Тоҳир-уз-Зовий фатвосида айтадики:

“Ислом дини соғлиқни сақлашни ва бадан саломатлигини амр этмоқда. Хастага қон бериш инсоний вазифадир. Чунки ҳаётни қутқариш баъзан қон берилишига боғлиқ бўлади. Қон бериш сут биродарлигига сабаб бўлмайди, никоҳни бузмайди.”