Фарзандларига қўғирчоқ олиш
Савол: Болаларга қўғирчоқ, ўйинчоқ айиқча олиш жоизми?
Жавоб: Ҳа, жоиз.
Савол: Қўғирчоқ хонада очиқ жойда турса, у ерга раҳмат фаришталари кирадими? Бу хонада намоз ўқиш макруҳми?
Жавоб: Қўғирчоқлар қибла тарафда бўлмаса, макруҳ эмас. Раҳмат фаришталари ҳам киради.
Савол: Кичик болаларнинг қордан одам ясашлари жоизми?
Жавоб: Ҳа. Ўйинчоқ ҳукмида бўлгани учун жоиздир.
Савол: Қиз болалар учун қўғирчоқ олиш ва уларнинг бу қўғирчоқларни ўйнаши динимизга кўра жоизми?
Жавоб: Болаларга ўйнаш учун қўғирчоқ олиш имоми Абу Юсуф ҳазратларига кўра жоиздир.


