Кимёвий ўзгаришлар

Савол: Биз Европада яшаймиз. Тўнғиз ёғидан ясалган совунлар ва шароб сиркаларидан фойдаланиш жоизми?

Жавоб: Кофир мусулмон бўлганида пок бўлгани, ҳатто гуноҳлари савобга айлангани каби шароб ҳам бутунлай сиркага айланганда пок сирка ҳолига келади. Сифатли узумдан ясалган шаробнинг сиркаси ҳам сифатли бўлади. “Ал-фиқҳу алал мазоҳиби арбаъа” китобида билдирилган ҳадиси шарифда “Энг яхши сирка шаробдан ясалган сиркадир” деб марҳамат қилинган. (Байҳақий)

Шароб сиркага, тўнғиз ёғи эса совунга айланганида пок ҳолга келади. Бутун кимёвий ўзгаришлар шундай. (Радд-ул мухтор, Тахтовий, Дурар, Саодати абадия)

Бузуқ кофир мусулмон бўлганида бутун гуноҳлари авф этилиб, тоза мусулмон бўлади. Ҳатто гуноҳлари савобга айланади. (Фурқон, 70)

Қаҳрамонлиги, мардлиги билан машҳур бир кофир мусулмон бўлгач, қаҳрамон мусулмон бўлади. Ҳазрати Умар ёлғиз ўзи пайғамбаримизни ўлдиришга отланган йигит эди. Мусулмон бўлгач, Каъбага келиб очиқча ибодат қилди. Ҳамма яширинча ҳижрат қилганида у кундузи очиқча ҳижрат қилди. Яна кетаётганини хабар бериб “Ким онасини йиғлатмоқчи, аёлини бева қолдирмоқчи бўлса, келсин” дея қўрқмаслигини кўрсатди. (Мирот-и коинот)

Савол: Тўнғиз ёғидан ёки нажс ёғлардан ясалган совунни ишлатишга бўладими?

Жавоб: Нажосатли ёғ, ўлакса ва нажс ҳайвон ё тўнғизнинг ёғи совун ясалганда тоза бўлади. Бутун кимёвий ўзгаришлар шундай. Нажс сув билан ясалган тандирда нон пишириш мумкин. Нажс тупроқдан ясалган кўза каби нарсалар тандирдан чиққанда тоза бўлади.