Аёлларга ва эркакларга ўхшаш
Савол: Баъзи тўйларида кўнгилхушлик учун бир эркакка хотин кийими кийдирилиб, олиб қочишади. Қизларга ҳам эркак лисоби кийдиришади. Бундай ишлар дурустми?
Жавоб: Ўйин, ҳазил учун бўлса ҳам эркак киши заруратсиз аёллар либосини киймаслиги керак. Пайғамбаримиз эркак либоси кийиб найза билан қуролланган бир аёлни кўрганларида “Эркакларга ўхшаган хотинларга ва хотинларга ўхшаган эркакларга Аллоҳ лаънат қилсин!” деганлар. (Табароний)
Расулуллоҳ қўл ва оёқларига хина қўйиб хотинларга ўхшашга уринган бир кимсани сургун қилгандилар. (Абу Довуд)
Бир ҳадиси шарифда “Ота-онасига осий бўлган кимса, ўзини эркакка ўхшатмоқчи бўлган хотиг ва даюс жаннатга кира олмайди” деб марҳамат қилганлар. (Насоий)
Бу гуноҳларни ёки бошқа катта гуноҳларни қилган бир кимса агар иймон билан жон берса, гуноҳларининг жазосини олгандан кейин жаннатга киради.
Катта гуноҳ ишлашда давом этганларнинг иймонли ўлишлари қийин. Шунинг учун ҳар гуноҳдан сақланиш лозим.
Савол: Эркакнинг хотинлардек соч ўстириб, сочига тўғноғич, бўйнига занжир, билагузук ва сирға тақиши жоизми?
Жавоб: Бу хотинларга ўхшаш бўлиб, қатъиян жоиз эмас. Бу ҳақда дин китобларимиздаги маълумотлар қуйидагича:
Аёлнинг ва эркакнинг соч турмагида, кийинишда ўзга жинсга ўхшаши ҳаромдир. (Саодати абадия)
Эркакларнинг ёноққача сочини ўстириб, аёлларга ўхшаши ҳаромдир. (Ҳадийқа)
Пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки:
“Эркакка ўхшашга уринган хотин, хотинга ўхшашга уринган эркак биздан эмас.” (И.Аҳмад)
Ўхшаш нияти бўлмаса ҳам эркакнинг бўйнига занжир, қўлига билагузук ва қулоғига сирға тақиши хотинларга ўхшаш бўлади ва жоиз эмас.
Савол: “Саодати абадия”да “Аёлларга ўхшаш учун соқолни қиртишлаш, иякни қиртишлаб, ёноқларгача соч ўстириш ҳаромдир. Аёлларга ўхшашни ўйламасдан ёш ва чиройли кўриниш учун соқол қиртишлаш макруҳдир” дейилган. Қулоқларгача бакенбард ўстириш ҳам макруҳми?
Жавоб: Бакенбард қўйган одам аёлларга ўхшаган бўлмайди. Китобда “Ёноқлар устида ўстириш” ифодаси ўтган. Бакенбард юзда соқол тугаган жойда бўлади. Бакенбарднинг ўзига соқол ҳам дейилмайди, лекин барибир бакенбард қўйиш дуруст эмас.
Эркакларнинг аёлларга ўхшаш нияти билан сочларини елкаларигача ўстириши ёки буддист роҳибларга ўхшаш нияти билан сочларини қиртишлаб олиб юриши таҳриман макруҳдир. Бундай нияти бўлмаса, макруҳ эмас.
Савол: Уйда, намоз ўқиш каби ҳар қандай бир эҳтиёж вақтида эр-хотин бир-бирининг либосини кийиши жоизми, бу қарши жинс вакилига ўхшаш бўлмайдими?
Жавоб: Жоиздир, бир эҳтиёж ҳолида зарари йўқ. Қарши жинсга ўхшаш бўлмайди.
Савол: Эркакларнинг гапириши, ҳол ва ҳаракати билан аёлларга ўхшаши гуноҳми?
Жавоб: Ҳа, гуноҳ бўлади. Қўшиқ айтадиган ва ўзини аёллардек тутадиган эркаклар тавба қилгунча таъзирланади. (Ҳиндия)
Савол: “Кутуб-и ситта”да “Эркаклашган аёлларга, хотинлашган эркакларга лаънат бўлсин” деган ҳадис ўқидим. Эркаклашмоқ, хотинлашмоқ нима дегани? Эркак бўлиб туриб аёлга, аёл бўлиб туриб эркакка айланиш деганими?
Жавоб: Йўқ, ҳеч қандай жарроҳлик амалиёти билан эркак асло хотинга, хотин асло эркак бўла олмайди. Туғма хунаса (икки жинсли) бўлиши мумкин. Яъни қиз деб гумон қилинади-ю, кейинчалик эркак эканлиги маълум бўлади. Ёхуд ўғил деб ўйлаганда қизлиги ошкор бўлади. Бу алоҳида бир хусусдир.
Олимларимиз “Аёл кийимини кийган эркакка ва эркак либосини кийган аёлга лаънат бўлсин” ҳадиси шарифининг юқоридаги ҳадисни изоҳлашини, ўхшашдан мақсад кийинишда, гапиришда, ҳол ва ҳаракатда ўзга жинсга ўхшаш эканлигини билдирмоқда.
Ахлоқини, ҳаракатларини, сўзларини ва шаклини аёлларга ўхшатган кимсага “Муҳаннас” (қизтака, хоинчалиш) дейилади. Булар учун ҳадиси шарифда “Ўзларини аёлларга ўхшатган эркакларга ва эркакларга ўхшатган аёлларга Аллоҳ лаънат қилсин!” деб буюрилган. Зарурат бўлмасдан эркаклардек кийинган ва улардек сочларини қисқартган, эркакларга махсус ишларни қилган аёллар, аёллардек сочларини ўстирган ва безанадиган эркаклар бу ҳадиси шарифда кўрсатилган кимсалардир. (Ислом ахлоқи)
Савол: Аёлларнинг эҳтиёж ҳолида туя, от, эшак каби бир ҳайвонга миниши жоиз эмасми?
Жавоб: Эркакка ўхшаш, кўз-кўз қилиш нияти билан ёки бир эҳтиёжсиз миниш жоиз эмас. Ибни Обидин ҳазратлари айтадики:
Ҳадиси шарифда мусулмон аёлнинг ҳайвонга минмаслиги билдирилган. Агар уруш, ҳаж каби диний ёки дунёвий бир зарурат бўлса, минишида зарар йўқ. (Радд-ул мухтор)
Савол: Аёлллар ва эркакларнинг соч кесишда, безанишда ва кийинишда бир-бирларига ўхшашининг ҳукми қандай?
Жавоб: Хотинлар ва эркакларнинг соч кесишда, безанишда ва кийинишда бир-бирларига ўхшашлари ҳаромдир. Эркакларнинг ёноқ устигача соч ўстириб, хотинларга ўхшашлари ҳаром эканлиги “Ҳадийқа”да ёзилган.
Савол: Аёлларнинг эркакларга ўхшаш нияти бўлмасдан сочларини қисқартиришларининг динан бир зарари борми?
Жавоб: Бу борада Ҳамавий “Ашбоҳ” шарҳида айтадики:
“Аёлларнинг бошларидаги сочларини қиртишлаб олиб ташлаши ёки кестириш орқали ёхуд дори билан тўкиш(депиляция)-лари таҳриман макруҳдир.” Эркакларга ўхшатмаслик шарти билан сочларини қулоқларига етиб турадиган шаклда кестиришлари жоиз эканлиги билдирилган.


