Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ғуслни кечиктириш

Савол: Хуфтонни ўқиб бўлгандан кейин жунуб бўлган киши қачонгача жунуб ҳолида қолса гуноҳ бўлмайди?

Жавоб: Хуфтондан кейин жунуб бўлган кишининг бомдод намози вақтигача ғуслни кечиктириши жоиз бўлса ҳам, дарров ювиниб олиши жуда яхши бўлади, албатта. Имоми Ғазолий ҳазратлари “Жунуб бўлган киши ғусл қилмасдан бир намоз вақтини ўтказиб юборса, оташдан кўйлак кийдирилади” деб айтганлар.

Батафсил

Саййид Тоҳо Хаккорий

Саййид Тоҳо Хаккорий ҳазратлари Туркияда яшаб ўтган буюк авлиёлардан эди. Силсилаи олиянинг ўттиз биринчисидир. Жаноби Пайғамбаримизнинг наслидан бўлиб, Саййид Абдулқодир Гейлоний ҳазратларининг ўн биринчи неварасидир. Мавлоно Холид Бағдодий ҳазратларининг халифаларидан. 1853 йили Шамдинли яқинидаги Наҳри қишлоғида вафот этди. Қабри шу ерда бўлиб, зиёрат қилиниб, файз ва баракатларидан истифода этилмоқда.

Батафсил

Кема ва портларда намоз

Савол: Кема билан турли давлатларга бораман. Кема ва портларда намозни қандай ўқийман. Тўрт ракатлик намозларни икки ракат қилиб ўқийманми?

Жавоб: Сузиб бораётган кемаларда фарзларни ўтириб ўқиш икки имом наздида жоиз эмас. Лекин бош айланиши ўтириб ўқиш учун узр ҳисобланади. Денгиз ўртасида лангар ташлаб турган кема шамолда қаттиқ чайқалаётган бўлса, сузиб бораётган кема ҳукмида бўлади. Қаттиқ чайқалмаётган бўлса, масалан соҳилда турган бўлса, уни ичида фарз намозларни ўтириб ўқиш жоиз бўлмайди.

Батафсил