Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ғусл ва таҳоратга моне бўлган нарсалар

Савол: Ғусл ва таҳоратга моне бўлган ва бўлмаган ҳолатлар қайсилар?

Жавоб: Моддалар ҳолида билдирамиз:

1. Бурундаги қуруқ кир тагига ва тишларнинг орасида ҳамда тиш чуқурида қолган овқат қолдиқларнинг тагига сув ўтмаса, таги ювилмаса, ғусл жоиз бўлмайди.

2. Терига ёпишган лой, мум, сақич, қаттиқ ёғ, балиқ тангачаси, чайналган нон, лак-бўёқ каби сув ўтказмайдиган нарсаларнинг тагини ювиш фарз.

Батафсил

Саййид Сибғатуллоҳ Ҳизоний

Саййид Сибғатуллоҳ Ҳизоний ҳазратлари Усмонлилар даврида яшаган олим ва авлиё бўлиб, Саййид Тоҳо Хаккорий ҳазратларининг талабаларидандир. 1870 йили вафот этди. Қабри Ҳизоннинг Ғайда қишлоғидадир.

Кичик ёшлигидан илм таҳсилини бошлади. Отаси Саййид Лутфуллоҳ афанди унинг етишиши учун кўп ғайрат сарфлади. Жуда закий бўлган Саййид Сибғатуллоҳ қисқа вақтда калом, тафсир, ҳадис, фиқҳ каби зоҳирий илмларни ўрганди. Замонининг фан билимларида ҳам мутахассис бўлди.

Батафсил

Бир жойини ювишни унутган одам

Савол: Таҳорат ёки ғусл олаётганида бир аъзосини ювишни унутган киши таҳоратдан, ғуслдан кейин ёки бир неча кундан кейин хотирласа нима қилади?

Жавоб: Эсига тушганида фақатгина ювилмаган жойини ювса кифоя. Моликийни тақлид қиладиган киши ювишни унутган жойини ёдига тушиши билан ювиши керак. Ўқиган намозларини қайта ўқиши керак эмас. “Ювдимми ё ювмадимми” деб шубҳа қилса, бу васваса бўлади. Ундай пайтда ювиши керак эмас.

Батафсил