Кўчадаги ўт ва мевалар
Савол: Бир киши атрофи қуршалган жойга кириб, турли гиёҳ ва ўтларни тўплаши мумкинми?
Жавоб: Атрофи қуршалган жойга рухсатсиз кирмаслик керак. Чунки “Саодати абадия” китобида бундай дейилган: “Полизда етишадиган ёввойи ўтларни ўришдан аввал ва мулкида бўлган булоқдаги, дарёдаги сувни турган жойида сотиш ботилдир. Ўзи ўсиб чиққан ўтни, ердан чиққан сувдан фойдаланиш ва биров ёққан оловда исиниш барчанинг ҳаққи бўлса ҳам бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун бировни мулкига рухсатсиз кира олмайди.”
Атрофи қуршалмаган полизлардаги, участкалардаги ўтларни тўплашнинг зарари йўқ. Маҳаллаларда маҳалла бошқаруви эккан гулларни рухсатсиз юлиш, маҳалла бошқаруви эккан дарахтлардаги меваларни рухсатсиз ейиш жоиз эмас.
Савол: Кўчада кетаётганимизда пишиб ерга тушган меваларни кўриб қоламиз. Буларни олиб ейиш жоизми?
Жавоб: Хоҳ шаҳарда, хоҳ қишлоқда дарахтдан кўчага тўкилган ёнғоқ каби чиримайдиган меваларни эгаси рухсат бергани маълум бўлсагина, олиб ейиш жоиз. Тут каби чириб кетадиган мева бўлса, эгаси тақиқлагани маълум бўлмагунча олиб ейиш мумкин.
Савол: Қабристондаги мевалар кимники?
Жавоб: Қабристон бўлишидан аввал экилган бўлса, эккан одамга тегишли бўлади. Кейин экилган бўлса, эккан одам мевани садақа қилади. Эгаси бўлмаса, одатга кўра, ишлатилади. Яъни ҳамма еб юрган бўлса, бемалол ейиш мумкин. Ёхуд териб масжиднинг сарф-харажатига берилаётган бўлса, шундай қилинади.