Хасталарнинг рўза тутиши

Савол: Рўза тутишга мажоли етмайдиган даражада қари ёки касал одамлар рўза тутолмаса нима қилади?

Жавоб: Жуда ҳам кексайиб, Рамазон рўзасини ва қазо рўзаларни тутишдан ожиз бўлганлар билан соғайишидан умид узилган хасталар рўза тутмайди. Агар фақир бўлишмаса, рўза ўрнига фидя беришади. Бир ҳадиси шарифда: “Рўза тута олмайдиган даражада кекса бўлган ва тузалишидан умид узилган хаста фидя беради”,- деб марҳамат қилинган. (Насоий)

Батафсил

Сафарда рўза тутиш

Савол: Сафарда бўлган кишига ҳам рўза тутиш фарзми?

Жавоб: Ҳа, фарз. Лекин қазога қолдириши жоиз.

Савол: Сафарда рўза тутмаслик жоиз бўлганига қараганда, Рамазонда рўза тутган сафарий нофила савобини оладими?

Жавоб: Сафарий бўлган киши Рамазон рўзасини тутадиган бўлса, фарз савобини олади.

Савол: Давомли шаҳарлараро ҳайдовчилик қиладиган киши рўза тутмаса гуноҳ бўладими?

Батафсил

Рўза каффорати

Савол: Рўзани бузиб, каффоратни лозим қиладиган нарсалар қайсилар?

Жавоб: Булар қуйидагилар:

1. Рўзадор эканлигини билиб турган ҳолида еб-ичиш.

2. Жинсий алоқага киришиш.

 

Батафсил

Маҳр нима?

Савол: Маҳр нима? Динимизда унинг ўрни қандай?

Жавоб: Маҳр йигитнинг уйланаётган қизга бериши керак бўлган олтин, мол-мулк ёки манфаатдир. Маҳрнинг албатта олтин бўлиши шарт эмас. Ҳар қандай мол [уй, квартира, боғ, автомобиль, фабрика] ёки бир манфаат ҳам бўлиши мумкин. Тул (бева) аёлга уйланган эркак ҳам маҳр беради.

Маҳрни келишмасдан ўқилган никоҳ ҳам саҳиҳ. Лекин ундай қазиятда, уйлангандан кейин эркакнинг аёлига маҳр-и мисл бериши керак.

Бир қиз ёки аёл турмуш қураётганда “Менинг никоҳим маҳрсиз бўлсин” деб айтолмайди. Бир маҳрни келишиб оладилар. Бу маҳр аёлнинг ҳаққи бўлганидан кейин буни олмасдан эрига ҳадя қилиши мумкин. Бу жуда катта савоб.

Батафсил

Тўйдан олдин кўришиш

Савол: Мусулмон йигит билан қизнинг тўйдан олдинги кўришишлари қандай бўлиши керак? Нималарни гаплашиб, нималарни сўраб, келишиб олишлари керак? Ёнларида бошқа одамнинг бўлиши керакми?

Жавоб: Тўйдан аввал ёшларнинг бир-бирларини камида бир марта кўришлари динимизда суннат бўлиб ҳисобланади. Чимилдиқда кўришиш кейинчалик анча пушаймонликларга сабаб бўлади. 

Йигит билан қизнинг мана шундай суннатни адо этиш учун учрашганларида, савдолашаётгандек савол-жавоб қилишлари тўғри эмас. Яъни суннат бўлган кўришиш, бундай ишларнинг жойи ҳам ва вақти ҳам эмас. Бир-бирига мос келиш-келмаслиги аввал оилалар орасида сўраб-суриштирилади. Барча жиҳатдан турмуш қуришлари лозим топилса, йигит билан қиз шундан кейин кўришиши керак. Намоз ўқийдими, топиши етарлими, қайси ўқишни битирган, феъл-атвори қандай, касб-ҳунари борми, тўйдан кейин ота-онаси билан яшайдими деган масалалар оилалар орасида гаплашилиб, ҳал қилинади, қиз-йигит орасида эмас.

Батафсил

Флирт (юриш)

Савол: Уйланадиган йигит-қизларнинг яхши ниятда бир-бирини яхшироқ танишлари учун бирга флирт қилиб юришлари, никоҳсиз бирга яшашлари нима учун мумкин эмас?

Жавоб: Уйланадиган ёшларнинг флирт деб аталадиган муносабатга асло эҳтиёжлари йўқ. Ҳатто флиртнинг бир нечта зарари ҳам бор.

Флиртда тузоқ бор. Бундай муносабатда кўп бора қиз йигит тарафидан алдаб ташлаб кетилади.

Флирт ёшларда ғофилларча бошдан кечирилган аччиқ тажрибаларга сабаб бўлади. Бу тажрибаларнинг кўпи аянчли якун топади. Тажриба ва малака ошириш учун одам чўнтагига порох солиб, ўзини хавф-хатарга дучор қилмайди. Олов билан порохни бир жойда сақлаб бўлмайди. Илон қандай қилиб чақаркан, деб, илон билан ўйнаб кўрилмайди.

 

Батафсил