Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Флирт (юриш)

Савол: Уйланадиган йигит-қизларнинг яхши ниятда бир-бирини яхшироқ танишлари учун бирга флирт қилиб юришлари, никоҳсиз бирга яшашлари нима учун мумкин эмас?

Жавоб: Уйланадиган ёшларнинг флирт деб аталадиган муносабатга асло эҳтиёжлари йўқ. Ҳатто флиртнинг бир нечта зарари ҳам бор.

Флиртда тузоқ бор. Бундай муносабатда кўп бора қиз йигит тарафидан алдаб ташлаб кетилади.

Флирт ёшларда ғофилларча бошдан кечирилган аччиқ тажрибаларга сабаб бўлади. Бу тажрибаларнинг кўпи аянчли якун топади. Тажриба ва малака ошириш учун одам чўнтагига порох солиб, ўзини хавф-хатарга дучор қилмайди. Олов билан порохни бир жойда сақлаб бўлмайди. Илон қандай қилиб чақаркан, деб, илон билан ўйнаб кўрилмайди.

 

Батафсил

Тенги билан турмуш қуриш

Савол: Тажрибали кишилар “Уйланаётганда танлаган ёрнинг таҳсили сеники билан бирдек бўлишига ва бир жойдан бўлишига эътибор бериш керак” дейишади. Булар диний тарафдан ҳам шундайми? Бир қиз йигитдаги нималарга эътибор қаратиши керак?

Жавоб: Тинч-тотув яшашда таҳсилнинг ва айни жойда яшашнинг афзалликлари бор. Лекин булар шарт эмас. Таҳсилдаги фарқ катта бўлса, унинг савиясигача тушиб, бирон нарсани тушунтириш қийин бўлади. Бошқа-бошқа жойлардан бўлса, урф-одатлари турлича бўлиб, бир-бирларини тушуниш қийин бўлади. Бир жойдан бўлса, одатларда келишиш осонлашади. Лекин қиз ва йигитда қуйидаги уч сифат бўлишига диққат қаратиш керак:

Батафсил

Турмуш қурмасдан вафот этиш

Савол: Ёмон одам билан уйланмасликка қасам ичдим. Солиҳ бирини топиш эса жуда қийин. Бўйдоқ ҳолича, турмуш қурмасдан ўлишнинг катта гуноҳ эканлигини эшитдим. Бу тўғрими?

Жавоб: Йўқ. Турмуш қурмасдан ўлиш ҳатто кичик гуноҳ ҳам эмас. Ҳатто охирзамонда бола-чақасиз бўлиш яхшироқ. Имоми Ғазолий ҳазратлари айтдики:

Жаноби пайғамбаримиз бир ҳадиси шарифларида “Икки юз йилдан кейин сизларнинг энг яхшиларингиз ҳафифулҳоз бўлганларингиздир” деб марҳамат қилдилар. “Ҳафифулҳоз дегани нима?” деб сўрашганида “Аёли ва фарзанди бўлмаган”деб жавоб қилдилар. (Абу Яъло)

Батафсил