Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Қайнона-келин муаммоси

Савол: Бир фарзандли, оилали эркакман. Аёлим ўранган ва намозларини ўқийди. Лекин ота-онам аёлимни ёқтирмайди, доим уни ҳақорат қилишади. Мен ҳам аёлимга ота-онам билан яхши муомалада бўл, дейман. Ота-онамни ранжиган ҳолда кўрсам, аччиқланиб, аёлимни ураман. Охир-оқибат, аёлимни ота-онасиникига олиб бориб ташладим. Менга нима қилишни тавсия қиласиз?

Жавоб: Ўранган ва намозларини ўқийдиган аёл улуғ неъматдир. Неъматнинг қийматини билмасангиз қўлингиздан кетади.

Қайнона-келин муаммоси янгилик эмас. Ўзингиз алоҳида яшашингиз бунга чора бўлиши мумкин. Агар қайнона-келиннинг жанжаллари тинмаса, уларни бир-бири билан кўриштирмаган маъқул.

Ота-онам хоҳлаяпти деб аёлга қўл кўтарилмайди, ажрашилмайди. Қилган ишингиз жуда ёмон ва нотўғри.

Батафсил

Маҳр нима?

Савол: Маҳр нима? Динимизда унинг ўрни қандай?

Жавоб: Маҳр йигитнинг уйланаётган қизга бериши керак бўлган олтин, мол-мулк ёки манфаатдир. Маҳрнинг албатта олтин бўлиши шарт эмас. Ҳар қандай мол [уй, квартира, боғ, автомобиль, фабрика] ёки бир манфаат ҳам бўлиши мумкин. Тул (бева) аёлга уйланган эркак ҳам маҳр беради.

Маҳрни келишмасдан ўқилган никоҳ ҳам саҳиҳ. Лекин ундай қазиятда, уйлангандан кейин эркакнинг аёлига маҳр-и мисл бериши керак.

Бир қиз ёки аёл турмуш қураётганда “Менинг никоҳим маҳрсиз бўлсин” деб айтолмайди. Бир маҳрни келишиб оладилар. Бу маҳр аёлнинг ҳаққи бўлганидан кейин буни олмасдан эрига ҳадя қилиши мумкин. Бу жуда катта савоб.

Батафсил

Тўйдан олдин кўришиш

Савол: Мусулмон йигит билан қизнинг тўйдан олдинги кўришишлари қандай бўлиши керак? Нималарни гаплашиб, нималарни сўраб, келишиб олишлари керак? Ёнларида бошқа одамнинг бўлиши керакми?

Жавоб: Тўйдан аввал ёшларнинг бир-бирларини камида бир марта кўришлари динимизда суннат бўлиб ҳисобланади. Чимилдиқда кўришиш кейинчалик анча пушаймонликларга сабаб бўлади. 

Йигит билан қизнинг мана шундай суннатни адо этиш учун учрашганларида, савдолашаётгандек савол-жавоб қилишлари тўғри эмас. Яъни суннат бўлган кўришиш, бундай ишларнинг жойи ҳам ва вақти ҳам эмас. Бир-бирига мос келиш-келмаслиги аввал оилалар орасида сўраб-суриштирилади. Барча жиҳатдан турмуш қуришлари лозим топилса, йигит билан қиз шундан кейин кўришиши керак. Намоз ўқийдими, топиши етарлими, қайси ўқишни битирган, феъл-атвори қандай, касб-ҳунари борми, тўйдан кейин ота-онаси билан яшайдими деган масалалар оилалар орасида гаплашилиб, ҳал қилинади, қиз-йигит орасида эмас.

Батафсил