Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Насибининг топилмаслиги

Савол: Ҳеч қандай ахлоқий ёки жисмоний камчилигим бўлмаса ҳам ёшим ўттиздан ошганига қарамай, ҳалигача турмушга чиқмаганман. Қўни-қўшнилар орқамдан “Ўтириб қолди” деб гапиришмоқда. Бу ишда менинг айбим бўлмагани ҳолда бу ҳам тақдирданми?

Жавоб: Жабрия деган бидъат фирқаси тақдирни айблайди. Мутазила фирқаси эса тақдирни инкор қилади. Тўғри эътиқод бўйича, ҳамма нарса тақдирдандир. Тақдирнинг яхшиси-ёмони, ширини-аччиғи ҳаммаси Аллоҳу таолодандир. Тақдир бу Аллоҳу таолонинг келажакдаги ишларни азалда билишидир. Қазо эса тақдирда бор нарсаларни вақти келганида яратишидир.

Уйланиш, насиби топилиши ёки топилмасилик ҳам тақдирга боғлиқ. Аллоҳу таоло тақдирига кўра сабаблар яратмоқда. Масалан, бир қиз “Ё Рабби, турмушга чиқиш менга хайрли бўлса, турмушга чиқишни насиб қилгин” деб дуо қилади.

Батафсил

Барака ва баракасизлик

Савол: Барака, баракасиз дегани нима?

Жавоб: Барака дегани озгина молнинг фойдаси кўп бўлиши, кўп ишга яраши деганидир. Озгина мол баракали бўлса ҳам, кўп кишининг эҳтиёжига, кўп яхши ишлар қилинишига сабаб бўлади. Баракасиз бўлган моллар эса соҳибининг дунё ва охиратда фалокатига сабаб бўлади. Шундай экан, мол-мулкнинг кўп бўлишини эмас, баракали бўлишини хоҳлаш керак.

Ризқ ўзгармайди, камаймайди ва кўпаймайди. Ҳеч ким бировнинг ризқини ея олмайди. Ҳеч ким ўз ризқини еб тугатмасидан ўлмайди. Бир киши Аллоҳу таоло амр этгани учун меҳнат қилиб, ризқини ҳалол йўлдан изласа, азалда белгиланган ризқига қовушади. Бу ризқ унга баракали бўлади. Агар ризқини Аллоҳу таоло тақиқлаган жойлардан изласа, яна ўша азалда белгиланган ризқига қовушади. Лекин бу ризқ унга баракасиз, хайрсиз бўлади. Ризқига эришиш учун ишлаган гуноҳлари уни фалокатга етаклайди.

Батафсил

Никоҳ қандай янгиланади?

Савол: Никоҳ қандай янгиланади?

Жавоб: Никоҳни янгилаш дегани янгидан никоҳ ўқитиш дегани. Буни бир имомнинг назоратида бажариш шарт эмас. Бир одамнинг ёлғиз ўзи никоҳ янгилашда кифоя қилмайди. Эр ва аёлининг икки эркак ёки бир эркак билан икки аёл гувоҳ ёнида никоҳини янгилашлари лозим. Қулайлик бўлиши учун никоҳини янгилашга аёлидан ваколат олиш керак.

Никоҳ янгилаш учун аёлидан ваколат олганидан кейин икки эркак гувоҳ ёнида “Бурундан никоҳимда бўлган аёлимни у тарафдан вакил сифатида ва ўз тарафимдан асл сифатида ўзимга никоҳладим” дейилса, никоҳ янгиланган бўлади. Агар бошида ўқилган никоҳ саҳиҳ бўлмаса, бу никоҳи саҳиҳ бўлади. Эри аёлидан ваколат олмасдан, аёлисиз гувоҳлар олдида никоҳини янгилай олмайди.

Батафсил