Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Фарзанднинг савоб ва гуноҳлари

Савол: Фарзанднинг қилган савоблари ота-онасига ҳам ёзилар экан. Гуноҳлари ҳам ёзиладими? Қобил содир қилган гуноҳлари отаси Одам алайҳиссаломга ҳам ёзилганми?

Жавоб: Ҳа, боланинг қилган савоб ишлари мусулмон ота-онасига ҳам ёзилади. Гуноҳ қилишни ўргатган ота-онага фарзанд қилган гуноҳлар ҳам ёзилади. Агар болага ибодат ўргатилган бўлса, бунинг савоби ота-онасига ёзилади. Ҳадиси шарифда “Бир мусулмоннинг фарзанди ибодат қилса, қозонган савобича отасига ҳам берилади. Киши боласига гуноҳ ўргатса, бу бола қанчалик гуноҳ қилса, ўргатган отасига ҳам шунча гуноҳ ёзилади” дейилган. (Саодати абадия)

Батафсил

Фарзанд қандай тарбияланади?

Савол: Фарзандни қандай тарбия қилиш керак?

Жавоб: Фарзанд ота-онанинг қўлидаги омонатдир. Болаларнинг соф қалблари худди жавоҳирдек бебаҳо бўлиб, уни шамдай хоҳлаган шаклга солиш мумкин. Ёшлигида ҳали ҳеч қандай шаклга кирмаган бўлади. Ҳеч нарса экилмаган бокир тупроқ каби бўлиб, нима экилса, шунинг ҳосилини олинади. Шу боис “Дарахт ёшлигида эгилади” дейилган. Шунингдек, бола қайси томонга йўналтирилса, шу томонга кетади. Агар яхши томонга майл қилдирилиб, ўргатилса, яхшилик қилувчи инсон бўлиб вояга етади. 

Батафсил