Мол сўйилаётганда макруҳ бўлган нарсалар
Савол: Мол сўйилаётганда макруҳ бўлган нарсалар нима?
Жавоб: Қуйида баъзиларини келтирамиз:
1. Қурбон қилинадиган молни сўйиладиган жойга судраб келтириш, сабабсиз озорлаш.
2. Пичоқларни молни ётқизиб қўйгандан кейин чархлаш ва бир молни бошқасининг кўз ўнгида сўйиш.
3. Совушни бошламасдан, яъни типирчилаши тинмасдан орқа мияни кесиб ташлаш.
4. Мол бутунлай ўлиб, типирлаши тинмасдан калласини узиб ташлаш ва терисини шилиш.
5. Қамиш, тош каби ўткир нарсалар билан сўйиш, ўтмас пичоқ билан сўйишга уриниш.
6. Туғиши яқин бўлган молни сўйиш.
7. Ўғирланган пичоқ билан сўйиш.