Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Бор, сабабларга ёпиш

БОР, САБАБЛАРГА ЁПИШ

Бир киши ҳаяжон ва изтироб билан Жаъфар Содиқ ҳазратларининг олдига келиб “Аллоҳ менга кўпроқ ризқ бериши учун дуо этинг. Чунки жуда йўқсилман” деди.

Жаъфар Содиқ ҳазратлари деди:

- Йўқ, мен сенга дуо қилмайман.

- Нимага?

- Зеро Аллоҳу таоло бу иш учун бир йўл тайин этган. Сабабларга ёпишинг, ризқ ортидан қувинг ва уни қўлга киритинг деб амр ҳам этган. Ҳолбуки сен уйингда ўтириб, дуо этиш билан ризқнинг ўзи келишини истамоқдасан. Яъни одати илоҳияга мухолиф ҳаракат қилишимни истаяпсан. Ҳеч бундай бўладими? Бор, сабабларга ёпиш, сабабларнинг таъсир этишини Аллоҳу таолодан сўра. Шунда мен ҳам бунинг учун дуо қиламан.

 

Батафсил

Ичингизда энг гуноҳкори менман

ИЧИНГИЗДА ЭНГ ГУНОҲКОРИ МЕНМАН

Аҳмад Руфаи ҳазратлари бир куни талабаларига “Ичингизда ким менда бир айб ёки менга ярашмаган бир ҳолни кўрса менга билдирсин” деди.

Талабаларидан бири айтдики:

- Устоз, сизда бир катта айб бор.

- Сўзла, биродарим. Қандай айбим бор?

Талаба кўзлари ёшга тўлиб дедики:

- Биз каби гуноҳкорларнинг сизга талаба бўлганидир.

Бу гап кўнгилларга қаттиқ таъсир этиб, суҳбатда ўтирган барча йиғлашни бошлади. Аҳмад Руфаи ҳазратлари ҳам йиғлади. Бироз вақт ўтгач “Мен сизларга хизмат этаман. Ичингизда энг гуноҳкори мен. Чунки энг ёши улкани мен, кўп умр кўрганнинг хатоси, гуноҳи ҳам кўп бўлади” деди.

 

Батафсил

Йигирма сонияда қилдирмоқчимисан?

ЙИГИРМА СОНИЯДА ҚИЛДИРМОҚЧИМИСАН?

Жунайд Бағдодий ҳазратларига бир куни шайтон айтибди:

- Эй Жунайд, сен каби юксак даражага етишган бошқа бир зотни билмайман. Йигирма йилдан бери сенга ҳеч бир истаганимни қилдиришга муваффақ бўлмадим. Бунга қандай эришдинг?

Жунайд Бағдодий ҳазратлари дедики:

- Даф бўл, малъун! Энди мени ўзини ёқтириш касаллигига дучор қилмоқчимисан? Йигирма йилда қилолмаганингни йигирма сонияда қилмоқчимисан? Кўзимдан йўқол!

 

Батафсил