Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Ҳадя ва ҳукмлари

Савол: Ҳадя беришнинг қандай аҳамиятли томонлари бор? Ҳадя этилган бир нарсани ҳадяни олган одамнинг хабарисиз қайтариб олиш ёки рухсатсиз ишлатиш жоизми?

Жавоб: Ҳадя, кимга берилса, ўша кишининг мулкига айланади. Изнсиз қўлланиб бўлмайди.

Бировга ҳадя бериш унга бўлган ҳурматини изҳор этиш демакдир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Бир дин қардошингизни севсангиз, севганингизни ўзига билдиринг!” (Бухорий)

“Аллоҳу таоло йўлида бир кимса дин биродарини севса, буни унга маълум қилсин. Чунки бу улфатликни давом этдирувчи, севги-ҳурматда қатъийлик берувчидир.” (Ибн Абуд-Дунё)

Батафсил

Фоиз

Савол: Динимизда фоизнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Бугунги кунда фоизнинг, спиртли ичимликларнинг, зинонинг ҳаром эканлигини билмайдиган мусулмон деярли йўқ. Ҳаромлар вақт ўтиши билан ҳалолга айланмайди. Фақат заруратлар ҳаромни вақтинча мубоҳ қила олади. Лекин зарурат кетгач, ҳаромлиги давом этади. Масалан, чанқоқдан ўладиган кимсанинг шаробдан бошқа нарса тополмаса, ўлмайдиган даражада шароб ичиши жоиз бўлади. Ундан ортиқ ичиши жоиз эмас. Очликдан ўладиган кимсанинг ўлакса ейиши ҳам шундай.

Бу ва шунга ўхшаш ҳолатлардан бошқа пайтларда фоизга ҳалол дейилмайди. Фоиз ҳақида "Тарғиб" китобидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

Батафсил

Қарздорга муҳлат бериш

Савол: Қарзини тўлай олмаган кимсага муҳлат бериш керакми?

Жавоб: Қарзини ҳақиқатан тўлай олмаганларга муҳлат бериш фарз бўлиб, катта савоб бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинишича:

“Қиёмат кунининг даҳшатидан қутулиш ва Аллоҳу таолонинг ҳимоясига киришни истаган киши қийналиб қолган қарздорга муҳлат берсин!” (Табароний)

“Чорасиз, қийналиб қолган кимсани роҳатликка қовуштирган ёки шундай кимсанинг қарзини тўлаган одамни Аллоҳу таоло қиёмат кунининг даҳшат ва қўрқувларидан қутқаради.” (Муслим)

Батафсил