Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил

Либос ва гиламлардаги нажосат

Савол: Тоза ва ифлос кийимларни бирга ювишнинг зарари борми?

Жавоб: Сийдик теккан, қон теккан кийимларни нажс тегмаган кийимлар билан бирга ювишнинг зарари йўқ.

Савол: Гўдакларнинг таглиги ювилган пластмасса тоғорада бошқаларнинг нажс тегмаган кийимларини ювса бўладими?

Жавоб: Бунинг зарари йўқ.

Батафсил

Гўдаклар ва нажосат

Савол: Таглигида, памперсида нажосат бўлган гўдакни орқалаб олиб намоз ўқиш жоизми?

Жавоб: Нажосатли гўдакни орқасига олиб, намоз ўқиса, намози саҳиҳ бўлмайди. Бу чўнтагида сийдик солинган идишни олиб юришга ўхшайди. Лекин ёш бола ўзи келиб намоз ўқиётганингизда қучоғингизга ўтириб олса ёки орқангизга осилса, намозга моне бўлмайди. (Радд ул мухтор)

Батафсил

Ботил бўлган савдолар

Савол: Биз савдо билан шуғулланамиз. Лекин динимизнинг бу хусусдаги ҳукмларини билмаймиз. Бу илмларни билмасак нима бўлади?

Жавоб: Киши савдо-сотиқ илмини билмаса, гуноҳга ботиши мумкин. Баъзи "фосид сотишлар" борки, улар фақат ғайри муслим ўлкаларда жоиз бўлади, лекин "ботил сотишлар" ғайри муслим ўлкаларда ҳам жоиз эмас, ҳаром бўлади.

Ботил сотишлардан баъзилари қуйида келтирилган:

1) Мол-мулк туркумига кирмайдиган нарсаларнинг сотилиши ботилдир. Масалан, қон, ўз ажали билан ўлган молнинг гўшти мол-мулкка кирмайди.

2) Ўз мулкида бўлмаган нарсани сотиш ботилдир. Масалан, денгиздаги балиқни тутмасдан туриб сотиш ботил. Аввал савдосини келишиб қўйиб, кейин харидорга балиқларни тутиб берса ҳам, саҳиҳ бўлмайди. Балиқлар тутилгандан кейингина сотилади.

 

Батафсил

Жинларнинг зарарлари

Савол: Жинлар инсонга зарар бера оладими, инсон шаклига кира оладими? Уларнинг зараридан сақланиш учун нима қилиш керак?

Жавоб: Жинларнинг мусулмони ва мусулмон бўлмагани бор. Мусулмон бўлган жинлардан инсонга бир зарар келмайди. Улар фақат ибодат билан машғул бўладилар. Аҳли суннат олимлари уларни танийди. Солиҳ инсонлар каби кўриниб, суҳбат қиладилар. Кофир бўлган жинлар инсонларга турли шаклларда зарар берадилар. Инсондан ажралмай турли шаклларга кира оладилар. Масалан, микроб шаклига кириб, инсоннинг томирларида юради. Фақат мўминларнинг юрагига кира олмаса ҳам, қалбига васваса солиши мумкин. Эчки, илон, мушук шаклига кирганлари кўп кузатилган.

Батафсил