Унутилган суннат ва фарзлар
Савол: Ҳозирги пайтда унут бўлиб бораётган суннат амаллар ва аҳамият берилмай қўйган фарз амаллар қайсилар?
Жавоб: Суннатлар икки хил бўлади:
1) Суннати ҳудо (муаккад суннатлар).
2) Завоид суннатлар (одатга боғлиқ бўлган суннатлар).
Унутилган бир суннатни қайта тиклаш жуда қийматли ва қадрли амал. Бир ҳадиси шарифда: “Унутилган бир суннатимни қайта тиклаганга юз шаҳид савоби бор” деб марҳамат қилинди. (Ҳаким)
Унутилиб бораётган баъзи муаккад суннатлар:
1) Икки киши бўлса ҳам фарз намозни жамоат билан ўқимоқ.
2) Намозларни салла ёки дўппи кийиб ўқимоқ.
3) Таҳоратда қўл ва оёқларни уч мартадан ювмоқ.
4) Таҳоратда бошини масҳ этмоқ (Моликий ва Ханбалий мазҳабларида фарз).
5) Мисвок қўлланмоқ.
6) Чошгоҳ (бомдод билан пешин орасидаги ўқиладиган намоз), аввобин (шом намозидан кейин ўқиладиган намоз), таҳажжуд, Таҳиятул-масжид, субҳо намозларини ўқимоқ.
7) Истишора ва истиҳора қилмоқ.
8) Аксирганда "Алҳамдулиллоҳ" дейиш.
9) Қарзни камида икки киши гувоҳлигида бермоқ ёки тилхат ёзмоқ. Буларга вожиб деган олимлар ҳам бўлди.
10) Суннатга мос салом бермоқ.
11) Жума куни ғусл қилмоқ.
12) Дуо қилаётганда қўлларини суннатга мос ҳолда очмоқ.
13) Фойдали ишга бошлаётганида бисмиллоҳ демоқ.
14) Ётишда таҳоратли ётмоқ.
15) Ўлим ёки ёмон хабар эшитганида “Инна лиллоҳ ва инна илайҳи рожиун” демоқ.
Унутилган баъзи завоид суннатлар:
1) Соқол қўйганда узундиги бир қабза (тутам) бўлиши.
2) Мўйловни қошлар узунлигида тутмоқ.
3) Таомни туз билан бошлаб, туз билан тугатмоқ.
4) Дастурхонга сирка қўймоқ.
5) Қайлула қилмоқ (пешиндан олдин бироз ухлаб олмоқ).
6) Тоқ рақамларга риоя қилмоқ (1, 3, 5... каби)
7) Мусулмоннинг уйига ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқмоқ. (Масжидга ҳам шундай кирилади. Мубоҳ бўлган жойларга ўнг оёқ билан кириб, чап оёқ билан чиқилади. Ҳожатхонага чап билан кириб, ўнг билан чиқилади.)
8) Кесилсган тирноқ, соч ва тушган тишларни ерга кўммоқ.
9) Жума кунлари янги ва тоза кийим киймоқ.
10) Таомдан олдин ва кейин қўлларини ювмоқ. (Таомдан аввал ювган қўлларини артмаслик \ам суннат.)
Кўпчилик эътибор бермай қўйган фарзлар:
1) Фарз ва ҳаромларни ўрганмоқ. (Билмаган доимо гуноҳ ишлайди.)
2) Тўғри эътиқодда бўлмоқ. (Аҳли суннат эътиқодини ўрганмоқ)
3) Аллоҳнинг дўстларини дўст, душманларини душман билмоқ.
4) Намоз ўқимоқ ва ушр бермоқ.
5) Ҳижобга риоя этмоқ.
6) Саломга алик олмоқ.
7) Аксириб “Алҳамдулиллоҳ” деганга “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб бермоқ.
8) Ҳалолдан топиб, ҳалолдан еб-ичмоқ.
9) Ризққа Аллоҳ кафил эканлигига ишонмоқ.
10) Таваккул ва қаноат қилмоқ.
11) Берган неъматлари учун Аллоҳу таолога шукр қилмоқ, яъни уларни динимиз ҳукмларига уйғун равишда ишлатмоқ.
12) Жаноби Ҳақдан келган балоларга сабр қилмоқ.
13) Гуноҳларга тавба қилмоқ.
14) Ота-онага яхшилик қилмоқ.
15) Амри маъруф қилмоқ (фарзи кифоя).
16) Гуноҳлардан тийилиб, ибодат билан машғул бўлмоқ.
17) Оламга ибрат назари билан боқмоқ.
18) Тилини ярашмайдиган сўзлардан тиймоқ.
19) Ҳеч кимни мазах этмаслик.
20) Ҳаромга қарамаслик.
21) Қулоғини чолғулардан тиймоқ.
Ташлаб қўйилган, унутилиб бораётган бир суннат амални қайта тиклаганга юз шаҳид савоби берилганига қараганда шундай бир фарз амални қайта тиклаганга қанчалик кўп савоб берилишини ўйлаб кўриш керак. Айниқса, фарзлар ҳеч қачон унутилмаслик керак.