Одатлар динда далил бўладими?
Савол: “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” деган қоидага биноан одатлар динда далил бўла оладими?
Жавоб: Одатлар Далили шарий бўлолмайди. Дин одатларга тобе бўлмайди. Одатлар, модалар исломиятга мос бўлиши керак. Бир ишнинг исломиятга мос бўлишини таъминлаш учун бу ишга алоқадор турли қавллар айтилган бўлса, булардан замонга ва шахсга мос бўлган қавл танланади. “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” дегани мана шу. (Бариқа)
Савол: Урф-одатга тегишли суннатлар қайсилар? Одатга алоқадор суннатларни қилиш мустаҳаб бўлса, чап қўлни ишлатиш, яъни мустаҳабнинг тарки макруҳ эмасми?
Жавоб: Макруҳ эмас. Муборак, шарафли ва тоза ишларни қилаётганда ўнгдан бошлаш мустаҳабдир. Буларга завоид суннатлар дейилади. Пойафзал, кўйлак кияётганда, соч тараётганда, мисвок ишлатаётганда, тирноқ олаётганда, қўл-оёқ юваётганда, масжидга кираётганда, хожатхонадан чиқаётганда, сув ичаётганда ўнгдан бошланади. Буларнинг зиди бўлганларни ишлаётганда масалан, пойафзални ечаётганда, истинжо қилаётганда, бурун қоқаётганда чапдан бошлаш мустаҳаб. Узрсиз, қасддан буларнинг аксини қилиш танзиҳан макруҳдир. Танзиҳан макруҳ дегани макруҳ дегани эмас.
Савол: Завоид суннат деб шайтонга ўхшаб чап қўл билан ейиш ҳам макруҳ эмас дедингиз. Фақат танзиҳан макруҳ бўлади дедингиз. Ўнгдан бошлаш муҳим суннатлардан эмасми?
Жавоб: Пайғамбаримизнинг ибодат сифатида ва одат сифатида қилган ишлаларининг ҳукмлари ҳам фарқлидир. Одатга боғлиқ суннатлар мустаҳабдир.
Ўнгдан бошлашнинг аҳамияти албатта катта. Ўнгнинг чапга қараганда устунлиги бор. Муборак, шарафли ва тоза ишларни қилаётганда ўнгдан бошланади. Жаноби Пайғамбаримиз қўлидаги сувни ўнг тарафида турган бир саҳобага берадилар. У “Ё Расулаллоҳ, чап тарафингиздаги Абу Бакрга нимага бермайсиз? У мендан кўра фазилатлироқдир” дейди. Шунда Расулуллоҳ“Сувни ўнг тарафингиздан тарқатинг!” деб марҳамат қиладилар. Яна “Ўнг қўл билан еб-ичинг, ўнг қўл билан олиб-беринг, чунки шайтон чап қўли билан еб-ичади, чап қўли билан олиб-беради” деб марҳамат қилдилар. Бир жойга бораётганда йўл иккига ажралиб, атрофида сўрайдиган киши бўлмаса “Қаршингиздан икки йўл чиқса, ўнгдан юринг!” ҳадиси шарифига амал қилиш керак.
Ўнгнинг шарафи Қуръони каримда ҳам билдирилади. Воқеа сурасида “Асҳоб-ул-маймана – ўнгчи” ва “Асҳоб-ул-машъама - сўлчи” ифодалари учрайди ва ўнгчиларнинг (динга амал қилганларнинг) Жаннат аҳли, сўлчиларнинг (динга амал қилмаганларнинг) Жаҳаннам аҳли эканлиги билдирилади. “Маймана”: ўнг, ўнг қўл, ўнг тараф каби маъноларга келади. “Асҳоби маймана” ўнгчи деганидир. Жаннатга кирадиган бахтли кишиларга айтилади. “Машъама”: чап, чап қўл, чап тараф каби маъноларга келади. “Асҳоби машъама” сўлчи деганидир. Жаҳаннамга тушадиган бадбахтларга айтилади.
Савол: Тоқ миқдорга риоя қилишнинг, бир нарсани ўнгдан бошлашнинг ҳукми нима?
Жавоб: Тоқ миқдорга риоя қилиш, яъни бир нарса қилаётганда 1, 3, 5, 7 каби тоқ миқдорда ишлаш суннатдир. Ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло ягонадир, тоқ миқдорга риоя қилганларни севади” деб марҳамат қилинди.
Имоми Раббоний ҳазратлари Мавлоно Солиҳга боғдан бир неча қалампирмунчоқ келтиришини сўради. Унинг олти дона келтирганини кўриб айтдики:
“Бизнинг энг паст даражадаги талабамиз ҳам камида “Аллоҳу таоло ягонадир, тоқ миқдорга риоя қилганларни севади” ҳадиси шарифини билади. Тоқ миқдорга риоя қилиш мустаҳабдир. Одамлар мустаҳабни шунчалик эътиборсиз нарса деб ўйлайдиларми? Мустаҳаб - Аллоҳу таолонинг севган нарсаларидир. Агар бутун дунё ва охиратни Аллоҳу таолонинг севган нарсаси учун берсалар, ҳеч нарса берган бўлиб саналмайдилар.”
Муборак, шарафли ва тоза ишларни қилаётганда ўнгдан бошлаш мустаҳабдир. Буларга "завоид суннатлар" дейилади. Пойафзал, кўйлак кияётганда, соч тараётганда, мисвок ишлатаётганда, тирноқ олаётганда, қўл-оёқ юваётганда, масжидга кираётганда, ҳожатхонадан чиқаётганда, сув ичаётганда ўнгдан бошланади. Буларнинг зиддини қилаётганда масалан, пойафзални ечаётганда, истинжо қилаётганда, бурун қоқаётганда чапдан бошлаш мустаҳаб. Узрсиз, қасддан буларнинг аксини қилиш танзиҳан макруҳдир. Бир ҳадиси шарифда “Аллоҳ ўнгдан бошлашни севади” деб марҳамат қилинган.
Ўнг қўл дегани нима?
Савол: Бухорийдаги бир ҳадисда “Намоз борасида Аллоҳдан қўрқинг! Ўнг қўлингиз молик бўлган нарсалар (қуллар)борасида ҳам Аллоҳдан қўрқинг! Ҳеч кими йўқ, фақир, бева аёл ва етимлар борасида Аллоҳдан қўрқинг!” деб марҳамат қилинган. Ҳадисда нимага “ўнг қўл” дейилмоқда?
Жавоб: Булар иборадир. Ўзбекчада ҳам бундай иборалар кўп. “Қўлимнинг остида шунча мол бор” ёки “Қўл остимда ишлайдиган юзлаб одам бор” ёхуд “Сиз айтган иш менинг қўлимда эмас” каби ифодалардаги “қўл” сўзининг ҳаммамизга маълум бўлган “қўл”га умуман алоқаси йўқ. Бу ерда “қўл” - куч-қувват, соҳиб бўлиш маъносидадир. Худди шунга ўхшаб арабчада ҳам “ўнг қўл” таъбири ишлатилади. Қуръони каримнинг бир қанча жойида “Аллоҳнинг қўли” ифодаси учрайди. Лекин бу сўзларнинг ҳеч бири ҳақиқий қўл ҳақида айтилган эмас. Барчаси иборадир. Маънолари эса, ҳар хил.
Юқорида келтирган ҳадиси шарифингизда аввало намозга аҳамият берилиши, хизматчилар билан яхши муомалада бўлиш, фақир, бева ва етимларнинг ҳақига риоя қилишнинг аҳамияти билдирилмоқда.
Савол: Пайғамбаримизнинг сочлари узун бўлганлиги айтилади. Эркакларнинг ҳам сочларини ўстиришлари ёки олиб ташлашлари суннатми?
Жавоб: Ислом олимлари Сарвари олам жанобимизнинг қилган ишларини учга ажратганлар:
1. Мусулмонларнинг ҳам ишлаши лозим бўлган ишлари. Буларга суннат дейилади.
2. Одатга боғлиқ нарсалар. Буларни ҳарбир мусулмон ўзи яшайдиган жойининг одатига мос ҳолда бажаради.
3. Расулуллоҳга махсус бўлган, хусусий нарсалар. Буларни бошқаларнинг ишлаши жоиз эмас. Буларга хасоис дейилади.
Шунинг учун Пайғамғамбаримизнинг ҳар бир қилган ишларини эмас, китобларда ислом олимлари билдирган хусусларга амал қилиш керак. Ўз ақлимизга, тушунганимизга қараб ҳаракат қилиш дуруст эмас.
Кийим-кечак, соч-соқол каби нарсаларга “суннати завоид”, яъни одатларга тегишли суннат дейилади. Мана шундай урф-одатга боғлиқ ишларда ҳар одам ўзи яшайдиган жойидаги одатга амал қилиши керак. Агар одатларга риоя қилмаслик бирон келишмовчиликка ёки фитнага сабаб бўладиган бўлса, унда ҳаром бўлади. Масалан сочни буддист роҳибларга ўхшаш нияти билан кал қилиб олдириш ёки аёллардек узун соч қўйиш жоиз эмас. Бирон эҳтиёж туфайли бўлса, зарари йўқ.
Одатга тегишли суннатлар
Савол: Расули акрамнинг ҳар бир қилган ишларига суннат дейилади. Масалан, ётиш, еб-ичиш, юриш каби нарсалар суннатми ёки мубоҳ?
Жавоб: Булар мубоҳ ишлар, суннат эмас. Суннат икки хил бўлади:
Суннат-и ҳудо – азон ва иқомат ўқиш каби диннинг шиори бўлган ишлар.
Суннат-и зоида – Расулулллоҳнинг кийинишлари, ётишлари, еб-ичиш ва юришлари каби кундалик одатларидир. (Ҳадиқа)
Либос кийиш, ётиш ва юриш-туриш ҳамда шу кабилар мубоҳдир. Буларнинг бажарилиш шакли суннатдир.
Ётишнинг ўзи суннат эмас, лекин ўнг тарафини босиб ётиш суннатдир. Расулуллоҳ муборак ҳовучларини ўнг ёноғининг тагига қўйиб, ўнг ёни билан ётардилар. Юзтубан ётиш макруҳдир.
Ейиш ўзи мубоҳ. Лекин учта бармоқ билан ейиш, ўнг қўл билан ейиш суннатдир. Сув ичиш мубоҳ, ўтириб ичиш суннат.
Кийим кийиш мубоҳ, Расулуллоҳдек кийиниш суннат. Жаноби Пайғамбаримиз қора, оқ ва яшил рангли кийимлар киярдилар.
Бош кийим мубоҳ, салла ўраш, салланинг учини осилтириб қўйиш суннат.
Юриш мубоҳ, олдига қараб, илдам юриш суннат.
Ҳамманинг сочи, мўйлови бор. Соч-мўйловнинг ўстиришнинг ўзи суннат эмас. Лекин шаклини Расулуллоҳникидек қилиб юриш суннат. Расуллуллоҳнинг мўйлов узунлиги ва шакли муборак қошлари билан бирдек эди. Соқоллари эса бир тутам эди. Бу ўлчовларга мос келмаган соқол ва мўйлов бидъат бўлади.