Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Таҳажжуд, саҳар вақти ва саҳарлик

Савол: Саҳар вақтининг аҳамияти қандай?

Жавоб: Саҳар вақти шарий кечанинг, яъни қуёшнинг ботишидан имсок вақтига қадар бўлган вақтнинг сўнгги олтидан бири. Ёз ва қиш ойларида бу вақт қисқариб-чўзилади. Таҳажжуд намозининг вақти эса шаръий кечанинг сўнгги учдан биридир.

Батафсил

Ифторни кечиктириш

Савол: Бир иш сабабли ифторни қанчага кечиктириш жоиз?

Жавоб: Шом вақти киргани қатъий билинса, аввал хурмо ё сув каби бир нарса билан рўза очилади. Сўнгра намоз ўқилади. Тезда овқатланиб олиб сўнгра намозни ўқиш ҳам жоиз. Фақат ифтор дастурхонида турли таомлар бўлгани учун шом намози макруҳ вақтга кечиктирилиши мумкин.

Батафсил

Хасталикда намоз қандай ўқилади?

Савол: Хаста одам намозларини қандай ўқийди?

Жавоб: Хасталик турлича бўлади. Оёқда туролмайдиган касал намозни ўтирган ҳолида ўқийди. Ўтиролмайдиган эса ётган ҳолида имо билан ўқийди.

Ҳадиси шарифда: “Хаста намозини оёқда туриб ўқий олмаса, ўтирган ҳолида, бунга ҳам кучи етмаса, орқаси билан ётган ҳолида имо билан ўқийди” деб марҳамат қилинди.

Батафсил