Садақа беришнинг аҳамияти

Савол: Садақанинг қандай аҳамияти бор?

Жавоб: Аллоҳ розилиги учун қилинган ҳар қандай моддий ва маънавия яхшиликка садақа дейилади. Шайтон бердиришни истамаса ҳам бериш керак. Бир ояти каримада маолан “Шайтон сизни (Аллоҳ йўлида сарф этсангиз) фақир бўласиз деб қўрқитади ва (садақа бермаслигингизни) амр этади” деб буюрилган. (Бақара, 268)

Садақанинг аҳамияти ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилинди:

Яширин ва очиқча кўп садақа берингки, ризқингиз кўпайсин, ёрдамга ҳозир бўлинг ва дуонгиз қабул этилсин!” (Ибн Можа)

Хасталарингизни садақа билан даволанг. Садақа ҳар қанақа касаллик ва балони қайтаради.” (Байҳақий)

Батафсил

Садақа яширинча бериладими?

Савол: Фақирнинг шарафини пастга урмаслик учун садақани яширинча бериш лозимми ёки бошқалар ҳам ёрдам берсин дея ташвиқ этиш учун очиқча бериш яхшироқми?

Жавоб: Садақани, ёрдамларни баъзан очиқча бериш керак бўлса ҳам одатда яширинча бериш афзалроқ. Қуръони каримда маолан шундай буюрилди: “Садақани очиқча берсангиз гўзал бўлади. Яширинча берсангиз, сиз учун хайрлироқ бўлади.” (Бақара, 271)

 

Батафсил

Энг устун садақа

Савол: Энг устун садақа қайси?

Жавоб: Бу садақа берувчининг ёки олувчининг ҳолатига қараб ўзгаради. Масалан, оч киши бўлса уни тўйдириш энг устун садақа бўлади. Бир кишининг моддий имконияти бўлмаган қарздор дўсти бор бўлса, у учун энг устун садақа бу дўстини қарздан қутқариш бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Энг устун садақа сув беришдир.” (Насоий)

“Энг устун садақа оч қолган жонзотни тўйдиришдир.” (Байҳақий)

 

Батафсил

Қироат илмига доир

Савол: Арабчада юмшоқ ÿ товуши йўқ дейишади. Масалан ўзбекчада "3 (уч), унли, уй" каби сўзлар ингичка ÿ  товуши билан айтилади. Қуръони каримдаги юмшоқ талаффузли ҳарфларни ҳам йўғон у товуши билан ўқишнинг зарари йўқми?

Жавоб: Агар араб шевасига мос ҳолда ўқилса, зарари йўқ. Лекин ўзбек кирил алифбосида ингичка ÿ товушини ифодалайдиган ҳарф бўлмаганлигидан Қуръони каримни нотўғри ўқиш мумкин.

Сод ва син ҳарфлари ҳам турлича талаффуз этилади. Сод билан ёзилган "сууд" калимаси юқорига чиқиш деган, син билан ёзилган "сÿуд" калимаси эса масъуд бўлиш деган маънони англатади.

Батафсил

Ҳақ эвазига Қуръон ўқиш

Савол: Ҳақ эвазига Қуръон ўқиш, тайёр хатмларни сотиш жоизми?

Жавоб: Қуръони карим кун кўриш воситаси эмас. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Қуръон ўқинг, лекин уни кун кўриш воситасига айлантирманг.” (И.Аҳмад)

“Бир замонлар келадики, Қуръони карим Аллоҳ розилиги учун эмас, дунёлик учун ўқилади.” (Абу Довуд)

Батафсил

Қуръони карим ўқиш одоби

Савол: Қуръон ўқиётганда нималарга диққат қилиш керак?

Жавоб: Қуръони карим ўқиётганда қуйидагиларга диққат қилиш керак:

1. Таҳоратли ҳолда тоза жойда қиблага қараб, тиззалаб ўтириш керак! Эркаклар боши очиқ ҳолда ўқимаслиги лозим, ҳеч бўлмаса дўппи кийиши керак. Эркакларнинг Қуръони каримни боши очиқ ҳолда ўқиши танзиҳан макруҳ бўлади. (Мусҳафга қараб ўқиш ёддан ўқишдан савоблироқ.)

Батафсил