Садақа беришнинг аҳамияти

Савол: Садақанинг қандай аҳамияти бор?

Жавоб: Аллоҳ розилиги учун қилинган ҳар қандай моддий ва маънавия яхшиликка садақа дейилади. Шайтон бердиришни истамаса ҳам бериш керак. Бир ояти каримада маолан “Шайтон сизни (Аллоҳ йўлида сарф этсангиз) фақир бўласиз деб қўрқитади ва (садақа бермаслигингизни) амр этади” деб буюрилган. (Бақара, 268)

Садақанинг аҳамияти ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилинди:

Яширин ва очиқча кўп садақа берингки, ризқингиз кўпайсин, ёрдамга ҳозир бўлинг ва дуонгиз қабул этилсин!” (Ибн Можа)

Хасталарингизни садақа билан даволанг. Садақа ҳар қанақа касаллик ва балони қайтаради.” (Байҳақий)

Батафсил

Садақа яширинча бериладими?

Савол: Фақирнинг шарафини пастга урмаслик учун садақани яширинча бериш лозимми ёки бошқалар ҳам ёрдам берсин дея ташвиқ этиш учун очиқча бериш яхшироқми?

Жавоб: Садақани, ёрдамларни баъзан очиқча бериш керак бўлса ҳам одатда яширинча бериш афзалроқ. Қуръони каримда маолан шундай буюрилди: “Садақани очиқча берсангиз гўзал бўлади. Яширинча берсангиз, сиз учун хайрлироқ бўлади.” (Бақара, 271)

 

Батафсил

Энг устун садақа

Савол: Энг устун садақа қайси?

Жавоб: Бу садақа берувчининг ёки олувчининг ҳолатига қараб ўзгаради. Масалан, оч киши бўлса уни тўйдириш энг устун садақа бўлади. Бир кишининг моддий имконияти бўлмаган қарздор дўсти бор бўлса, у учун энг устун садақа бу дўстини қарздан қутқариш бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Энг устун садақа сув беришдир.” (Насоий)

“Энг устун садақа оч қолган жонзотни тўйдиришдир.” (Байҳақий)

 

Батафсил

Динда тўрт далил бор

Савол: Ҳадис инкорчилари “Ҳадислар динда далил бўлганида эди, дин нуқсон бўларди. Чунки ҳеч бир ислом олими билган бутун ҳадисларини китобларига ёзмаган. Масалан “Муслим”да бўлмаган бир ҳадиснинг “Бухорий”да бўлишига ҳеч ким кафолат беролмайди. Бу ҳолатда шу ҳадисда билдирилган ҳукм динга кирмаган ва дин нуқсон бўлиб қолган бўларди” дейишади. Бунга қанда жавоб бериш мумкин?

Жавоб: Ҳадис дегани Расулуллоҳнинг ваҳийга асосланган сўзлари деганидир. Ҳадислар Исломиятнинг бир парчасини эмас, тамомини ўз ичига олган.

Батафсил

Ҳадиси шарифларни инкор қилиш

Савол: Миссионерларга алданган бир йигит “Исломдаги битта ҳадисни ҳам саҳиҳ деб айтиш мумкин эмас. Чунки биз на ўша ҳадисни айтган пайғамбарни, на уни ривоят қилган саҳобани кўрдик. Шунинг учун ҳар қандай ҳадисни мутлақ пайғамбар сўзи деб ишонч билан айтиш нотўғри бўлади. Шунга асосланиб, Бухорий ва Муслим ривоят қилган беш вақт намознинг фарз бўлиши ҳақидаги ҳадисни ҳам бошқа ҳадислардек уйдирма деб ҳисоблай оламиз. Агар Муҳаммад Мусодан устун бўлса, нимага унинг тавсиясига қулоқ солади?” деди. Бунга нима деб жавоб бериш мумкин?

Батафсил

Қуръондан бошқа далил борми?

Савол: “Қуръондан бошқа далилни тан олмайман, мен учун фақат Қуръон далилдир. Қуръон таржимасини ўқиб, шу билан амал қиламан” деганлар ҳақ эмасми? Мусулмонларга Аллоҳнинг китоби кифоя эмасми? Бошқа далилларга не ҳожат?

Жавоб: Буни айтган кишида заррадай самимият йўқ десак хатолашмаймиз. Шундай бемаънигарчиликни гап деб гапириб юрганлар Қуръони каримга умуман ишонишмайди. Шояд Қуръони каримга имон келтиришганда эди, ушбу китобнинг айтганларига ҳам ишонган бўларди.

Батафсил