Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Қуръон ва суннат

Савол: “Қуръон ва суннат турганда мазҳабларга эргашилмайди. Шахсан мен Аллоҳнинг каломини ҳеч бир мазҳаб олимининг сўзига алишмайман. Шунинг учун ўзим тайёрлаб, ўзим амал қиламан. Қуръон турганда бошқа нарсаларга не ҳожат? Ҳадислар ҳам шундай. Аллоҳнинг каломи турганда ҳадисларнинг нима кераги бор?” дейишади. Нима, Расулуллоҳ ва мазҳаб имомлари Қуръонга зид гапиришганми?

Жавоб: Бу сафсатага “демагогия” дейилади. Бу рўпарасидаги одамни чалғитиб, адаштириш учун “тўғрига ўхшаб кетадиган нотўғри сўз айтиш” деганидир. “Аллоҳнинг каломини ҳеч бир мазҳаб олимининг сўзига алишмайман” дейди.

Батафсил

Қуръонда ҳамма нарса очиқ-ойдин эмас

Савол: Ҳадисларсиз, фақат Қуръон билан амал қилсак бўладими?

Жавоб: Ҳадиси шарифлар ёрдамисиз Қуръони карим билан амал қилиш мумкин бўлмаганидек, мазҳаблар ёрдамисиз ҳам ҳадиси шарифлар билан амал қилиш мумкин эмас. 

Батафсил

Ҳадиси шариф душманларининг ҳийласи

Савол: Қуръонда “Ҳадислар уйдирмадир” деган оят бор экан. Бу тўғрими?

Жавоб: Ҳадис – “қадим” (эски) сўзининг зиддидир. Яъни “янги” дегани. Бундан ташқари “сўз” ва “хабар” деган маъноларга ҳам келади. Қуръони каримда учрайдиган барча “ҳадис” калималари, “сўз” ва “хабар” маъносида келган. Истилоҳда, яъни Ибора сифатида Расулуллоҳдан ривоят қилинган хабарларга ҳадис дейилади. Ҳадиси шариф Расулуллоҳнинг шарафли, муборак сўзларидир.

Батафсил