Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Боши-қўли очиқ ҳолда Қуръон ўқиш

Савол: Баъзилар “Аёлларнинг билаклари ва сочлари очиқ ҳолда Қуръон ўқиши рухсат, яъни зарари йўқ” дейишади. Ҳолбуки “Саодати Абадия” китобида “Ўзининг аврат жойи очиқ ҳолда ва аврат жойи очиқ бўлган кишилар олдида Қуръони карим ўқиш макруҳдир” дейилган. Аёлларга бу рухсатни ким берган?

Жавоб: Аёлларга ҳеч ким бу рухсатни бермаган. Яъни ҳеч бир китобда бунинг мубоҳ эканлиги билдирилмаган.

Батафсил

Қуръони каримни ўқиш ва тинглаш

Савол: Қуръонни ўзбекча таржимасидан ўқисак савоб оламизми?

Жавоб: Йўқ, ҳархил одамларнинг таржималарини ўқиб, савоб умид қилиш дуруст эмас. 

Буюк ислом олими Ибни Ҳожар-и Маккий ҳазратлари айтдики: “Қуръони каримни арабчадан бошқа ҳарф билан ёзиш ва Қуръони карим ўрнига таржимасини ўқиш ҳаромдир.

Батафсил

Ғарб олимларининг Қуръонга ҳайрати

Савол: Ғарб олимлари Қуръони карим ҳақида нима дейишган?

Жавоб: Ғарбнинг машҳур олимлари, адиблар Қуръони карим ҳақида ўз ҳайратларини изҳор этишган:

Машҳур адиблардан бири бўлган немис шоири Гёте Қуръони каримнинг бутунлай тўғри бўлмаган немисча таржимасини ўқиганидан кейин “Ичидаги такрорлардан сиқилдим. Лекин ифоданинг азамати, кўркамлиги қаршисида ҳайрон қолдим” дейишдан ўзини ололмаган.

Батафсил