Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Фитр беришнинг аҳамияти

Савол: Фитрнинг аҳамияти нима? Кимлар фитр бериши керак?

Жавоб: Эҳтиёжи бўлган ашёдан ва қарзларидан ортиқ бўлган закот нисобига етадиган моли ё пули бўлган мусулмоннинг фитр бериши вожиб. Нисобга молик бўлмаса, фитр бериши вожиб бўлмайди. Лекин бергани яхши. Бир ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Садақаи фитр бойларингиз учун тазкиядир. Фақирларингиз ҳам берадиган бўлса, Аллоҳу таоло уларга яна-да кўпроғини беради.” (Абу Довуд) (Тазкия – тозалаш деганидир.)

Батафсил

Стулда ўтириб намоз ўқиш

Савол: Баъзи масжидларга стуллар қўйилган. Стулда ўтириб намоз ўқийдиганлар “Динда осонлик бўлгани учун сутлда ўтириб намоз ўқиймиз” дейдилар. Бу тўғрими?

Жавоб: Тўғри эмас. Динда қийинчилик йўқ дегани “Сизга қийин бўлган ибодатни бажарманг ёки бу ибодатларни истаганингиздек ўзгартиринг” дегани эмас. Динимиз изн берган рухсатлардан фойдаланиш керак. Масжидгача келишга қурби етган одамнинг ерга ўтиришга кучи етмайдими.

Батафсил

Таровиҳ намози

Савол: Таровиҳ намози неча ракат? Уни жамоат билан ўқиш керакми?

Жавоб: Жаноби пайғамбаримиз 3-4 кун таровиҳ намозини жамоат билан ўқитдилар. Кейин уйларидан чиқмадилар. Сабаби сўралганида “Таровиҳ намози сизларга фарз бўлиб қолишидан қўрққаним учун уйдан чиқмадим” деб марҳамат қилдилар.(Бухорий)

Батафсил