Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Қуръони карим бўйича савол-жавоблар

Савол: Қуръони карим Қадр кечаси тушганми ёки Барот кечаси?

Жавоб: Тафсирлардаги маълумот қуйидагича:

Лавҳ-ул маҳфузга тушиши Барот кечасида бўлган. Дунё самосига туширилиши эса Қадр кечасига тўғри келган. Илк нозил бўлиши Қадр кечасида бўлган. 23 йил давомида тушган. Бир ояти карима маоли: “Очиқ-равшан Китобга-Қуръонга қасамки, албатта Биз уни бир муборак-баракатли кечада нозил қилдик. У (кеча)да барча пухта-аниқ иш(лар) айрилур.” (Духон, 3-4)

Батафсил

Шаввол ойида рўза тутиш

Савол: Рамазондан кейин Шаввол ойида рўза тутишнинг қандай фойдаси бор?

Жавоб: Рўзани қачон тутса ҳам савоби катта. Ҳадиси шарифда “Рўза Жаҳаннам оташидан сақлайдиган бир қалқондир” деб марҳамат қилинган. (Бухорий)

Шаввол ойида тутилган рўзанинг савоби жуда катта. Қуйидаги ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қилинган:

“Рамазондан кейин Шаввол ойида ҳам 6 кун рўза тутган киши онасидан туғилган кундагидек гуноҳсиз бўлади.” (Табароний)

“Рамазон рўзаси билан Шавволда ҳам 6 кун рўза тутган киши бир йил рўза тутган бўлиб ҳисобланади.” (Ибни Можа)

 

Батафсил

Мусҳафни кирилл ҳарфларида ёзиш

Савол: Баъзи Мусҳафларда оятларнинг ўқилиши кирилл, лотин ҳарфлари билан чеккаларига ёзилади. Бундай ёзиш ва ўқиш, намоз сураларини булардан ўқиб ўрганиш тўғрими?

Жавоб: Буюк ислом олими Ибни Ҳожар-и Маккий ҳазратлари айтдики: “Қуръони каримни арабчадан бошқа ҳарф билан ёзиш ва Қуръони карим ўрнига таржимасини ўқиш ҳаромдир. Қуръони каримни таржима қилиш бошқа нарса, қилинган таржимани Қуръоннинг ўрнига қўйиб фойдаланиш бошқа нарса. Қуръон оятларини арабийдан ўзга тилларнинг ҳарфлари билан ёзиш ва шундай ёзилганларни ўқиш ҳаром бўлади.

Батафсил