Садақа беришнинг аҳамияти

Савол: Садақанинг қандай аҳамияти бор?

Жавоб: Аллоҳ розилиги учун қилинган ҳар қандай моддий ва маънавия яхшиликка садақа дейилади. Шайтон бердиришни истамаса ҳам бериш керак. Бир ояти каримада маолан “Шайтон сизни (Аллоҳ йўлида сарф этсангиз) фақир бўласиз деб қўрқитади ва (садақа бермаслигингизни) амр этади” деб буюрилган. (Бақара, 268)

Садақанинг аҳамияти ҳақида қуйидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилинди:

Яширин ва очиқча кўп садақа берингки, ризқингиз кўпайсин, ёрдамга ҳозир бўлинг ва дуонгиз қабул этилсин!” (Ибн Можа)

Хасталарингизни садақа билан даволанг. Садақа ҳар қанақа касаллик ва балони қайтаради.” (Байҳақий)

Батафсил

Садақа яширинча бериладими?

Савол: Фақирнинг шарафини пастга урмаслик учун садақани яширинча бериш лозимми ёки бошқалар ҳам ёрдам берсин дея ташвиқ этиш учун очиқча бериш яхшироқми?

Жавоб: Садақани, ёрдамларни баъзан очиқча бериш керак бўлса ҳам одатда яширинча бериш афзалроқ. Қуръони каримда маолан шундай буюрилди: “Садақани очиқча берсангиз гўзал бўлади. Яширинча берсангиз, сиз учун хайрлироқ бўлади.” (Бақара, 271)

 

Батафсил

Энг устун садақа

Савол: Энг устун садақа қайси?

Жавоб: Бу садақа берувчининг ёки олувчининг ҳолатига қараб ўзгаради. Масалан, оч киши бўлса уни тўйдириш энг устун садақа бўлади. Бир кишининг моддий имконияти бўлмаган қарздор дўсти бор бўлса, у учун энг устун садақа бу дўстини қарздан қутқариш бўлади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Энг устун садақа сув беришдир.” (Насоий)

“Энг устун садақа оч қолган жонзотни тўйдиришдир.” (Байҳақий)

 

Батафсил

Қуръон Аллоҳ каломидир

Савол: Баъзи динсизлар Қуръонни Расулуллоҳнинг ўзи ёзганлигини, Аллоҳнинг каломи эмаслигини айтмоқдалар. Бу ҳақида ояти карима йўқми?

Жавоб: Ояти карима бор, лекин атеистлар оятга ишонмайди. Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар эканликларини мўъжизалар билан ҳам исботлаганлар.

Батафсил

Рўзани уйқу билан ўтказиш

Савол: Битта имом “Рўзани уйқу билан ўтказган одам савобни тушида кўради” дейди. Мен кечаси ишлайман, кундуз куни ухлайман, фақат намоз вақтларида уйғонаман-да, намозларни ўқиб қайта ётаман. Имомнинг гапи бўйича, менинг тутган рўзаларим бари бекор кетдими?

Жавоб: Йўқ, рўзадор кишининг ухлашининг зарари йўқ. Аксинча уйқуси ҳам савоб бўлади. Кечаси ишламасангиз ҳам кундузи ухлай оласиз. Бир ҳадиси шарифда “Рўзадорнинг уйқуси ҳам ибодатдир” деб марҳамат қилинган. (Дайламий) 

Батафсил

14. Қутлуғ даъват ва қўпол инкор

Биз Маҳзум ўғиллари Абди Маноф ўғиллари билан ҳамиша пойгада бошма-бош кетаётган икки отдай эдик, бирданига улар “Биздан Расул чиқди!” дедилар. Энди бунга тенг келадиган жавоб тополмасдик. Ё қабул қилишимиз керак, ё инкор! Аслида Муҳаммаднинг айтаётганлари тўғри, лекин мусулмон бўлсам, маккалик аёллар орқамдан кулмайдими? Айниқса “Алпқомат Амр ҳам Абдулмутталибнинг етимига бўйин эгибди-да” дейишса борми, бунга асло тоқат қилолмайман.

- - Сарваримиз изларидан - - 14

М. Саид АРВОС қаламидан

Батафсил