Таҳажжуд, саҳар вақти ва саҳарлик

Савол: Саҳар вақтининг аҳамияти қандай?

Жавоб: Саҳар вақти шарий кечанинг, яъни қуёшнинг ботишидан имсок вақтига қадар бўлган вақтнинг сўнгги олтидан бири. Ёз ва қиш ойларида бу вақт қисқариб-чўзилади. Таҳажжуд намозининг вақти эса шаръий кечанинг сўнгги учдан биридир.

Батафсил

Оғиз очиш (ифторлик)

Савол: Оғизни қандай таом билан очган яхши?

Жавоб: Хурмо, сув ва сут билан очиш суннатдир. Булар бўлмаса мева ёки сабзавот билан очиш ҳам мумкин. Масалан, зайтун билан очиш мумкин. Оловда пишган нарса билан, масалан, нон, чой ёки шўрва билан очмаслик керак. Бир ҳадиси шарифда “Ифторда оғизни хурмо билан очинг, зеро у баракатдир. Агар хурмо бўлмаса, сув билан очинг. Чунки у тозаловчидир” деб марҳамат қилинди. (Ибн Можа)

 

Батафсил

Ифторни кечиктириш

Савол: Бир иш сабабли ифторни қанчага кечиктириш жоиз?

Жавоб: Шом вақти киргани қатъий билинса, аввал хурмо ё сув каби бир нарса билан рўза очилади. Сўнгра намоз ўқилади. Тезда овқатланиб олиб сўнгра намозни ўқиш ҳам жоиз. Фақат ифтор дастурхонида турли таомлар бўлгани учун шом намози макруҳ вақтга кечиктирилиши мумкин.

Батафсил

Хом гўшт ва хом сабзавот ейиш

Савол: Хом гўшт ва хом сабзавотларни ейиш ҳаромми?

Жавоб: Вужудга зарар берадиган барча нарса ҳаромдир. Табиатда кўплаган зарарли сабзалар бор. Мева-сабзавот турига кирадиган маҳсулотлардан заҳарли бўлганларини масалан, заҳарли қўзиқоринни ейиш ҳаром бўлади. Сабзавот ва меваларнинг ҳам зарарли бўлганлари бор. Аллергия берадиганлари бор. Аллергияси бор одамга айнан ўша сабзавот ва мевани ейиш ҳаром бўлади. Бошқаларга ҳаром бўлмайди. Баъзи кишиларга қулупнай аллергия беради. Ундайларнинг қулупнай ейиши жоиз эмас. Бақлажон, картошка каби хом сабзавотларни ейиш баъзи кишиларга зарар беради. Зарари етадиган кишиларга зарар берадиган миқдори ҳаром бўлади. Масалан, 10 дона қулупнай бир одамга зарар берадиган бўлса ва уч дона еганида зарари бўлмаса, уч дона қулупнай унга гуноҳ бўлмайди. Вегетариан кишилар хом сабзавотларни ейишга ўрганганлари учун бу нарса уларга зарар бермайди. Зарар бермагани учун ҳам хом сабзавотларни ейиш уларга гуноҳ бўлмайди.

Хом гўшт ҳам хом сабзавотлар каби мубоҳ озиқ ҳисобланади. Ейиш зарарли эмас, лекин хом сабзавотларнинг баъзилари инсонни заҳарлаши мумкин. Шунинг учун вужудга зарар бермайдиган даражада ёки ҳолатга келтириб бориб (пишириб) ейиш лозим. Гўшт ҳам худди шундай кўп ейилса, зарар бериши мумкин. Масалан, ярим қошиқ хом қийма ейиш унча-мунча одамга зарар бермайди. Чучвара букадиганлар буни яхши билишади. Ҳаром бўлишининг бир меъёри бор. Вужудга зарар берадиган миқдори жоиз эмас. Бу зарар миқдори ҳам ҳамма учун бир хил бўлмай, одамига қараб ўзгаради.

Дорихоналарда шифо учун сотиладиган дорилар ҳам худди шундай. Бир инсонга 1-2 та таблетка зарар бермаса, ичиши мумкин. 10 донаси заҳарласа, ҳаром бўлади. Ҳалол таом ҳам шундай. Кўпи зарар бергани учун ҳар қандай овқатдан ортиқча тўйиб кетгунча ейиш ҳаром бўлади. Ҳатто сигарет ҳам шундай. Астма хастасини битта сигаретанинг ўзи комага тушириши мумкин. Лекин баъзиларга 10та сигарет ҳам зарар бермайди. Ҳар бир одамга мубоҳ маҳсулотларнинг фақат зарар берадиган миқдоригина ҳаром бўлади. Бир инсон сигарет чекмаса, лекин таркибида никотин бўлган тамакини салат қилиб еса нима бўлади? Агар зарар бермайдиган бўлса, гуноҳ бўлмайди. Зарар берадиган бўлсагина гуноҳ бўлади. Бутун ўсимлик-гиёҳларнинг ҳукми ҳам шундай.

Савол: Хом тухум ютиш, қази-қартага ўхшаш баъзи хом гўштдан тайёрланадиган таомларни ейиш гуноҳ бўладими?

Жавоб: Хом тухум ютиш, хом гўштдан тайёрланадиган озиқ маҳсулотларини ейиш гуноҳ эмас. 

Батафсил

Ҳозирги замонда оммавий тус олаётган бидъатлар

Савол: Ҳозирги кунда кўп ишланаётган бидъатлар қайсилар?

Жавоб: Ибодатларга ҳар қандай янгича бир нарса илова қилиш бидъат ва катта гуноҳ бўлади. Динимиз қатъиян нуқсон эмас. Бордию Аллоҳу таоло ва Пайғамбаримиз динда бирон масалани нуқсон қилиб қолдирган бўлсалар, биз улардан ҳам мукаммалроқ қилиб бажара оламиз ёки тамомлай оламиз деб даво қила оламизми? Астағфируллоҳ! Динимиз бенуқсон келган. Мана шуни назарда тутиб фикр қилинадиган бўлса, ибодатга бидъат аралаштириш Аллоҳу таолонинг динида гўёки камчилик топиш, ҳукмларини ёқтирмаслик, динни ўзгартиришга уриниш бўлади.

Батафсил

9. Исми гўзал Муҳаммад Абу Толибнинг уйида...

Маълумки, Пайғамбаримиз туғилмасидан аввал отасини, 6 ёшида эса фидокор онасини йўқотади. Уни аввал бобоси Абдулмутталиб, сўнгра амакиси Абу Толиб ва унинг аёли Фотима бинти Асад ўз қарамоғига оладилар... Эй онажон! Аллоҳ сизни раҳматига олсин! Ўзингиз оч қолиб, мени тўйдирардингиз. Ўзингиз киймай, мени кийинтирардингиз. Гўзал неъматларни аввало менга илинардингиз. Буларни фақат Аллоҳ розилиги учун қилардингиз.

 -- Сарваримиз изларидан - 9

М. Саид АРВОС қаламидан

 Ҳазрати Абдулмутталибнинг неваралари кўп эди, лекин Абдуллоҳнинг ёдгори бўлмиш неварасиниг ўрни бошқа эди. Уни ҳаммасидан ўзгача кўрар, бир гапини икки қилмасди. Вафотидан олдин ўғил-қизларини йиғиб “Муҳаммадни қайси бирингизга омонат қолдирсам экан?”- деди. Тўнғич ўғли Абу Лаҳабнинг бойлиги кўп, лекин марҳаматдан унчалик насиби йўқ. Шояд бу гавҳардек неварасини унга топширса, зариф етимга қўпол муомала қилишидан қўрқади. Яна битта ўғли Абу Толиб эса фақир, лекин шафқат-марҳаматда ҳаммадан илгарида. Биродари Абдуллоҳнинг ўғлини қарамоғига олишга ўзи ҳам жону-дилидан рози. Абдулмутталиб неварасининг ҳам фикрини билмоқчи бўлади, аммо бунга ҳожат қолмайди. Исми гўзал Муҳаммад уйқудан энди турганди. Ҳали уйқуси очилмаган ҳолда уйга йиғилиб ўтирган амакилари ва аммаларига ҳайратланиб қарайди. Сўнгра бориб амакиси Абу Толибнинг қучоғига ўтириб, бўйнидан қучоқлайди. Масала ҳал бўлганди, айтиладиган бошқа гап қолмаганди.

 

Батафсил