Таҳажжуд, саҳар вақти ва саҳарлик

Савол: Саҳар вақтининг аҳамияти қандай?

Жавоб: Саҳар вақти шарий кечанинг, яъни қуёшнинг ботишидан имсок вақтига қадар бўлган вақтнинг сўнгги олтидан бири. Ёз ва қиш ойларида бу вақт қисқариб-чўзилади. Таҳажжуд намозининг вақти эса шаръий кечанинг сўнгги учдан биридир.

Батафсил

Оғиз очиш (ифторлик)

Савол: Оғизни қандай таом билан очган яхши?

Жавоб: Хурмо, сув ва сут билан очиш суннатдир. Булар бўлмаса мева ёки сабзавот билан очиш ҳам мумкин. Масалан, зайтун билан очиш мумкин. Оловда пишган нарса билан, масалан, нон, чой ёки шўрва билан очмаслик керак. Бир ҳадиси шарифда “Ифторда оғизни хурмо билан очинг, зеро у баракатдир. Агар хурмо бўлмаса, сув билан очинг. Чунки у тозаловчидир” деб марҳамат қилинди. (Ибн Можа)

 

Батафсил

Ифторни кечиктириш

Савол: Бир иш сабабли ифторни қанчага кечиктириш жоиз?

Жавоб: Шом вақти киргани қатъий билинса, аввал хурмо ё сув каби бир нарса билан рўза очилади. Сўнгра намоз ўқилади. Тезда овқатланиб олиб сўнгра намозни ўқиш ҳам жоиз. Фақат ифтор дастурхонида турли таомлар бўлгани учун шом намози макруҳ вақтга кечиктирилиши мумкин.

Батафсил

11. Жоним Каъбам борсам сенга, юзу кўзим сурсам сенга...

Ташланган қуръа бўйича Абду Маноф ва Зуҳраўғиллари Каъбанинг олд ва эшик тарафини, Абуддор, Асад ва Адий ўғиллари Хатим ва Хижр тарафини, Жуман ва Амир ўғиллари Яман тарафи ва Ҳажар-ул-асвад бурчагини қуришлари керак эди. Девор кўтарилиб Ҳажар-ул-асвад ҳизосига келганида келишмовчилик чиқди. Ҳар бир қабила нурли тошни ўрнига қўйишга ўзларини ҳақли деб билдилар. Шунчаликка борадиларки, Абуддор ўғиллари қон тўла идиш келтириб, унга қўлларини ботирадилар.

 -- Сарваримиз изларидан -- 11

М. Саид АРВОС қаламидан

Одам алайҳиссалом билан Ҳавво волидамиз Маккага борганида Ҳақ таоло Байти маъмурни юборади. Бу байт охир-оқибат самога олиб чиқиб кетилади. Одам алайҳиссалом фаришталар билан бирга Байти шарифни қура бошлайди. Албатта Байти маъмур каби жавоҳирдан эмас, қул меҳнати, тош-тупроқдан эди.

Бир ривоятга кўра, Шит алайҳиссалом ҳам Каъбаи шарифни янгидан қуради.

Каъба Нуҳ алайҳиссалом замонидаги тўфон туфайли йўқолади. Ҳазрати Иброҳим ва ўғли ҳазрати Исмоил ўрнини топиб, янгидан қурадилар. Ортидан Амалика тоифаси, кетидан Журҳумийлар... Ва шу тариқа қурайшликларга навбат келади. Бугун сизларга шу ҳақда баён қиламиз.

 

Батафсил

10. Яна бир Бусра сафари

Ҳазрати Ҳадижа Шомга юборадиган карвонининг тайёргарлигини кўраётганда Атика амма келиб, жияни Муҳаммаддан сўз очади. “Шомга карвон юбораётганинг ҳақида эшитдик. Агар бу ишни Унга топширсанг сендан миннатдор бўлар эдик.” Роҳиб Настура одоб билан ҳузурига келиб “Исо алайҳиссаломга Инжилни юборган Аллоҳ ҳаққи учун айтаманки, сен сўнгги пайғамбарсан. Қани энди сенга ваҳий тушадиган кунларга етсам-у, хизматингда бўлсам” деди.

- Сарваримиз изларидан - 10

М. Саид АРВОС қаламидан

Ҳувайлид қизи Ҳадижа (родиаллоҳу анҳа) Макканинг аслзода оилаларидан бирига мансуб эди. Насаби ҳазрати Қусайда алайҳиссалоту вассалом Жанобимиз билан бирлашади. Бундан аввал икки марта турмушга чиққанди. Атик бин Азиздан бир қизи, Абу Хола Ҳинд бин Зурора ат-Тамимийдан бир ўғли бор эди.

Кучли, ишбилармон, доно аёл эди. Карвончиликдек қийин ишнинг уддасидан чиқарди. Қулларига, хизматидагиларга шафқат билан муносабатда бўлар, фикрларини сўрар, қўллаб-қувватларди. Хизматчилари ҳам шу сабабдан унга содиқ эдилар.

Қурайшликлар бу марҳаматли аёлни “пок” маъносига келадиган “Тоҳира” ва буюк маъносини берадиган “Кубро” номи билан атардилар.

 

Батафсил

Ёввойи меваларни ейиш мумкинми?

Савол: Баъзилар "Тоғдаги мевалар ҳайвонларнинг ризқи бўлгани учун бизнинг ейишимиз жоиз эмас" дейишади. Шу сабабдан дўлана, наъматак, қизил, қўзиқорин ейиш гуноҳми? Бундан ташқари, йиртқич ҳайвонларнинг ризқи бўлган ёввойи ҳайвонларни овлаб ейиш жоизми?

Жавоб: Барчаси жоиздир. Ояти карима ва ҳадиси шарифларда буларнинг ҳалол эканлиги очиқча билдирилган. Қуръони каримда маолан буюриладики: “Аллоҳнинг қуллари учун яратган (ердан чиқарган) зийнат ва тоза ризқларни ким ҳаром қила олади?” (Аъроф, 32)

“Ерда бўлган барча нарсани сизнинг эҳтиёжингиз учун яратдим.” (Бақара, 29)

“Бариқа” китобидаги ҳадиси шарифда Аллоҳу таоло “Эй Одам ўғиллари, сизларни ўзим учун яратдим. Жонли-жонсиз барча нарсаларни эса, сизлар учун яратдим”- деб марҳамат қилган.

Демак, ёввойи мевалар ҳам, ёввойи ҳайвонлар ҳам инсон учун яратилган.

Ҳеч ким Қуръони каримда ҳам айтилганидек Аллоҳу таолонинг ҳалол қилганини ҳаром қила олмайди. Кичик балиқ катта балиқларнинг насибаси бўлиши мумкин. Бир кийик ҳам арслоннинг, қуён эса бир жониворнинг насибаси бўлиши мумкин. Лекин булар инсонларнинг ҳам ризқи бўлиши мумкин. Тоғда ўсган меваларни, ўтларни ва ҳайвонларни ейишни тақиқлаш динимизга зиддир. Шунинг учун нақлни асос қилиб олмаган, ўз фикрига кўра ёзилган китобларни ўқиш дуруст эмас. Агар фалончи олимнинг китобида шундай дейилган деб нақлни асос қилиб олмаса, бундай китоб қийматсиздир.

Батафсил