Абул Ҳасан Ҳарқоний
Абул Ҳасан Ҳарқоний ҳазратлари Силсилаи олиянинг олтинчисидир. Буюк ислом олими Боязид-и Бистомий ҳазратларининг руҳониятидан фойдаланиб, юксалганди. Замонининг қутби эди.
Бир куни табиб Ибн Сино Шайх Абул Ҳасан Ҳарқоний ҳазратларининг уйига зиёратга келди. Аёлининг феъли ёмон эди. Унга озор бериб, ўрмонга ўтинга юборганди. Ибн Сино ўрмонга кетаётганида Шайхнинг ўтин юкланган бир арслон билан бирга келаётганини кўрди. “Бу қандай ҳол?” деб сўраганида “Уйимдаги бўрининг ғам-алам юкини ташиганим учун бу арслон ҳам бизнинг юкимизни ташимоқда” деб жавоб берди.
Султон Маҳмуд Ғазнавий бутун Осиёга ҳоким бўлган вақт Ҳарқон шаҳрига яқин келганди. Бир нечта одамини Ҳарқонга Шайхнинг олдига юбориб, уни ёнига чақиртирганди. Шайх ҳазратлари бир узр айтиб келмади. Бу ҳола Султонга билдирилганида “Қани туринглар, демакки у биз ўйлаган кимсалардан эмас. Биз унинг олдига борамиз” деди. Сўнгра ўз либосларини Қози Иёдга кийдириб, ўзи силоҳдор бўлиб, унинг ёнида Шайхнинг уйига кирдилар. Султон салом берганида Шайх ҳазратлари алик олди. Лекин оёққа турмади. Султон Шайхга “Нима учун оёққа қалқмадингиз?” деб сўраганида Шайх “Модомики, сени олдинга қўйишган экан, ёнимга кел сенга бир боқай” деди. Сўроққа дарҳол жавоб бермади. Султон Маҳмуд Шайхдан “Устозинг Боязид Бистомий қандай зот эди?” деб сўради. Шайх “У шундай комил бир авлиё эдики, уни кўрганлар ҳидоятга қовушарди” деди. Султон бу жавобни ёқтирмасдан “Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб кабилар Фахри коинотни кўп марта кўрдилар. Лекин нимага ҳидоятга келмадилар” деди. Шайх “Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб кабилар инсонларнинг энг устунини Аллоҳу таолонинг севгили пайғамбари сифатида кўрмадилар. Абу Толибнинг етими сифатида кўрдилар. Шу кўз билан боқдилар. Агар Абу Бакр Сиддиқ каби боқиб, Расулуллоҳ сифатида кўрсаларди, куфрдан қутулиб, унинг каби камолга етишардилар” деди. Султонга бу жавоб жуда ёқди. Дин буюкларига бўлган севгиси ортди.
Султон Маҳмуд “Менга насиҳат беринг“ деганида Шайх “Шу тўрт нарсага диққат қил: Гуноҳлардан сақлан, намозингни жамоат билан ўқи, сахий бўл, Аллоҳу таолонинг яратганларига шафқат кўрсат” деди. Султон Шайхнинг олдига бир коса олтин қўйди. Бунинг эвазига Шайх Султоннинг олдига арпадан қилинган нон қўйди. Султон нондан бир луқма олди. Лекин луқмани ютолмади. Шайх ҳазратлари “Бир луқма нонни ютолмаяпсан. Шу бир коса олтиннинг бизнинг ҳам томоғимизга тиқилишини истайсанми? Биз пулга бўлган алоқамизни кесдик. Бу олтинларни олдимдан олинг” деди. Султон буолтинларни қайтариб олишга мажбур бўлди. Султон кетаётганида Шайх оёққа қалқди. Султон “Келганимда ҳеч илтифот этмадингиз, лекин нима учун энди ўрнингиздан турдингиз?” деди. Шайх ҳазратлари “Бу ерга подшоҳлик ғурури билан мени имтиҳон этиш учун келдинг. Энди эса дарвеш сифатида кетяпсан. Келганингда ғурур ичида бўлганинг сабабли ўрнимдан турмадим. Лекин энди дарвеш бўлганинг учун оёққа туриб кузатяпман” деб жавоб берди.
Султон олиб бораётган бир жангда мағлуб бўлишга яқин эди. бирдан Шайхнинг ҳирқасини қўлига олиб: “Ё илоҳи! Шу ҳирқа соҳибининг ҳурмати учун, шу кофирларга қарши бизни ғолиб қил!” деб дуо қилди. Душман тарафда чанг-тўзон кўтарилди. Душманлар чанг-тўзонда ҳеч нарса кўролмасдан, бир-бирларига қилич уриб, ҳалок бўлдилар. Соғ қолганлари тарқаб кетди. Шу оқшом Султон Маҳмуд тушида Шайхни кўрди. Шайх Султонга “Аллоҳу таолонинг даргоҳида буюкларимизнинг ҳурмати учун зафар қозондинг” деди.
Қийматли сўзлардан бир нечтаси шундайдир:
“Аллоҳу таоло учун қилган ҳамма нарсанг – ихлосдир. Халқ учун қилган барча нарсанг эса – риёдир.”
“Шу икки киши чиқарган фитнани ҳатто шайтон ҳам чиқара олмайди: Дунёга берилган олим ва илмсиз диндор.”
“Агар мўминни зиёрат қиладиган бўлсанг, ҳосил бўлган савобни юз дона қабул бўлган нофила ҳаж савоби тенглаштирмаслигинг керак. Чунки бир мўминни зиёрат қилгани учун бериладиган савоб фақирларга берилган юз минг олтин садақанинг савобидан ҳам ортиқ. Бир мўмин биродарингизни зиёрат этганингизда Аллоҳу таолонинг раҳматига қовушасиз.”
“Бир мўмин биродарини тонгдан шомга қадар ранжитмаган киши шу куни шомга қадар Жаноби Пайғамбаримиз билан яшагандек бўлади. Агар ранжитса, Аллоҳу таоло унинг шу кунги ибодатини қабул этмайди.”