Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Ҳусайн Ҳилми Ишиқ

Дин илмларида улуғ олим ва тасаввуф маърифатларида комил ҳамда мукаммил бўлган кароматлар соҳиби Саййид Абдулҳаким Арвосий ҳазратлари етиштирган етук олимдир. Китоблари бутун ўлкаларда ўқилмоқда. Асарларидан энг муҳими “Том Илмиҳол Саодати Абадия” бўлиб, 14 туркча, 60 арабча ва 25 форсча ҳамда булардан таржима қилинган французча, инглизча, немисча, русча ва бошқа тиллардаги юзлаб китобларнинг муаллифидирлар. 8 март 1911 йили Истанбулнинг Айюб Султон мавзесида туғилиб, 2001 йил 26 октябрда вафот этдилар. Бир неча минглик издиҳом билан ўқилган жанозасидан кейин Айюб Султондаги оила қабристонига дафн этилдилар.

Батафсил

Саййид Абдулҳаким Арвосий

Сўнгги асрда етишиб чиққан зоҳир ва ботин илмларида комил, тўрт мазҳабнинг фиқҳ илмларида моҳир, буюк олим ва руҳ илмларининг мутахассиси буюк авлиёдир. Силсилаи олиянинг ўттиз бешинчисидир. Отаси Саййид Мустафо афанди. 1865 йили Ваннинг Бошқалъа туманида туғилди. 1943 йили Анкарада вафот этди. Қабрлари Анкаранинг Боғлум ноҳиясидадир.

Отаси Саййид Мустафо афанди ва бутун боболари замонининг олим ва фозил кишилари эди. Имоми Али Ризо бин Мусо Козим авлодидан бўлиб, саййид эканликлари Ироқдаги шарий маҳкама дафтарида қайдли.

Батафсил

Саййид Фаҳм Арвосий

Саййид Фаҳм Арвосий ҳазратлари Туркиянинг шарқида етишиб чиққан буюк авлиёлардан. Силсилаи олиянинг ўттиз тўртинчисидир. Усмонли давлатининг сўнгги даврларида яшаган. Саййидлардан бўлиб, “Ҳазрати Шайх” ва “Аллома” деган лақаблари ҳам бор. “Арвосий” деган ном билан машҳур бўлган. Отаси Саййид Абдулҳамид Арвосийдир. 1825 йили Ваннинг Боғчасарой (Мукус) туманига қарашли Арвос қишлоғида туғилди. 1895 йили шу қишлоқда вафот этди. Қабри ҳам шу ерда ва ҳамон муҳиблари томонидан зиёрат қилинмоқда.

Покиза оиласи ўлканинг шарқий вилоятларида илм, ирфон ва гўзал ахлоқ васфларининг тимсоли эди.

Батафсил