Дарвеш Муҳаммад
Дарвеш Муҳаммад ҳазратлари авлиёнинг улуғларидан. Силсилаи олиянинг йигирманчи ҳалқасидир.
Руҳ илмларида мутахассис эди. Буюк олим ва комил авлиё бўлган тоғаси Қози Муҳаммад Зоҳиднинг дарсларида камол топди. Тоғасига шогирд бўлишдан аввал ўн беш йил нафсининг истакларидан қутулиш учун курашган ва инсонлардан узоқ яшаган эди.
Бир кун қўлларини очиб, ожиз ва чорасизлигини Аллоҳу таолога ёлвориб арз қилди. Шу онда Хизр алайҳиссалом келиб “Агар сабр ва қаноат истаётган бўлсанг, Муҳаммад Зоҳиднинг хизмат ва суҳбатига шошил. У сенга сабр ва қаноатни ўргатади” деди. Зудлик билан Муҳаммад Зоҳиднинг ҳзурига борди, у ерда илм ўрганди. Гўзал тарбия олиб, камолга келдилар. Устози унга инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш, абадий бўлган жаҳаннам азобидан қутқарадиган нарсаларни билдириш учун хилофат бердилар. Устозининг вафотидан кейин ўрнига ўтиб, Самарқандда тўғри йўлдан адашганлар ва динга кейиндан қўшилган бидъатлар билан курашдилар. Бидъатларни йўқотдилар. Кўплаган авлиё тарбиялаб чиқардилар.
Инсонларни Аллоҳу таолонинг йўлига чақиришда кўп ғайрат кўрсатдилар. Шогирдларининг тарбияси борасида ақл бовар қилмас қувват ва ғайратга соҳиб эдилар. Имоми Раббоний ҳазратларининг дунёга келишидан бир йил аввал вафот этдилар. Инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш учун етиштирган шогирдлари жуда кўп. Уларнинг энг улуғи ўғли Хўжа Муҳаммад Имканагийдир.