Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Истинжо, истибро ва истинқо

Савол: Истинжо дегани нима?

Жавоб: Олддан ва орқадан нажосат чиққанида бу жойларни тозалашга истинжо дейилади. Истинжо суннати муаккададир. Ел, тош чиққанида тозалаш, яъни истинжо қилиш керак эмас.

Савол: Қоғоз билан истинжо қилиш жоизми?

Жавоб: Қоғоз билан истинжо қилиш макруҳ. Истинжо қилиб бўлгандан кейин ҳўл жойларни қоғоз билан қуритиш мустаҳаб. Ҳожатхона қоғози ёки махсус бир латта бўлмаса, қўл билан ҳам қуритиш мумкин.

Батафсил

Узр соҳиби бўлиш

Савол: Бир сабаб билан таҳоратини тутиб туролмаган киши нима қилиши керак?

Жавоб: Таҳоратини тута олмаган киши агар узр соҳиби бўлса, хоҳлаган вақтида таҳорат олади. Бу таҳорат билан хоҳлаганича намоз ва Қуръони карим ўқиши мумкин. Намоз вақти чиққанда таҳорати бузилади. Ҳар намоз вақти кирганида янгидан таҳорат олиб, шу намоз вақти ичида истаганича ибодат қила олади. Пешиндан бошқа тўрт намознинг вақти кирмасдан аавал олган таҳорати билан шу намозларни ўқий олмайди. Чунки пешин намозининг вақти кирганида бошқа намознинг вақти чиқмайди.

Узр соҳибларининг узрли бўлишига сабаб бўлган давом этаётган узрли ҳолатлари таҳоратни бузмайди. Лекин таҳоратни бузадиган бошқа бир сабаб содир бўлса, бузилади. Намоз вақти чиққанида узрли ҳолда олган таҳорати бузилади. (Таҳтавий)

Батафсил

Бир отанинг қизига насиҳати

Қирқ йиллик оилавий ҳаётдан, бошимдан ўтган аччиқ-чучук хотиралардан ва тажрибалардан кейин қизимга ҳамда бутун мусулмон қизларга муҳим насиҳат айтмоқчиман. Ҳузурли бир оила қуриш учун ёшларнинг бу насиҳатларга қулоқ солишларини истайман. Чунки булар қирқ йиллик тажрибанинг натижаси. Ушбу насиҳатларни етмиш ёшга яқинлашган, ҳеч кимдан бирон нарса кутмаётган, ичидаги ўй-фикрларини шундайлигича ифода қилаётган қария бир мусулмоннинг самимий гаплари деб қабул қилинг:

Батафсил