Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Хасталикда таҳорат

Савол: Ўрнидан туролмайдиган, ётиб қолган хаста қандай таҳорат олиб, қандай қилиб намоз ўқийди?

Жавоб: Таҳорат олиш ёки олдириш мумкин бўлмаса, таяммум қилади. Намозларини имо билан ўқийди. (Мароқил фалоҳ) 

Савол: Оёғи тўпиғидан кесилган киши кесилган жойини таҳоратда ювиши керакми?

Жавоб: Ҳа. 

Савол: Оёғим тўпиғимдан кесилгани учун протездан фойдаланаман. Протезни кийиб-ечишим анча қийин. Бу нарса узр бўладими?

Жавоб: Ҳа. Протезнинг устидан масҳ қилиш жоиз.

Батафсил

Силсилаи олийя нима дегани?

Савол: “Силсила-и олийя” дегани нима?

Жавоб: “Силсила” сўзи “бир-бирига боғлиқ, бир-бирига алоқадор нарсалардан ташкил топган занжир, ҳалқа” маъносига келади. Ҳар бир муршид-и комил, яъни олим ва авлиё зот, шогирдлари орасидан етилиб, энди ўзгаларни ҳам ўқитиб тарбиялай оладиган даражага келган шогирдларига халифалик ва ижозат (диплом) беради. Сўнгра улар ҳам шогирд ўқитиб, етилтирган шоирдларига мана шу тарзда ижозат беришади. Мана шу тариқа олимлар силсиласи юзага келади. Бу занжир пайғамбаримизгача етиб боради.

Ораларида Баҳоуддин Бухорий, имоми Раббоний, Мавлоно Холид Бағдодий сингари улуғ алломалар ҳам бўлган олимлар занжирига “Силсилаи олийя”, яъни “олий силсила” дейилган. Бунга “Силсилат уз-заҳаб”, яъни “олтин силсила” ҳам дейилади.

Батафсил

Силсила-и олийя

Набий, Сиддиқ ва Салмон, Қосим, Жаъфар, Бистомий,
Ирфон манбаи бўлди Абул Ҳасан Харқоний.

Абу Али Формадий келиб сўнгра бу майдонга,
Кўп валий етиштирди ҳам Юсуф Ҳамадоний.

Абдулхолиқ Ғиждувоний маърифатлар самосида,
Жаҳонни равшан қилди ҳам Ориф-и Ревагарий.

Батафсил