Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Таҳорат ва ғуслнинг фойдалари

Савол: Таҳорат ва ғуслнинг соғлиққа фойдалари борми?

Жавоб: Ҳа, фойдалари жуда кўп. Лекин фақат дунёвий фойдаси учунгина таҳорат олиш жоиз бўлмайди. Моддий ҳеч бир фойдаси бўлмаса ҳам Аллоҳу таолонинг амри бўлгани учун бажариш керак. Таҳорат ва ғуслнинг соғлиққа фойдаларидан бир нечтасини қуйида келтириб ўтамиз:

1. Ҳар куни қўлларимиз турли жойларга тегади, микроблар ёпишади. Қўл, юз ва оёқларни ювиш, тери касалликларидан ва турли миркоблардан сақланиш воситасидир.

Батафсил

Оғиздаги қон ва таҳорат

Савол: Тиш қонаса-ю, лекин қон оғзидан ташқарига чиқмаса, таҳорат бузиладими?

Жавоб: Оғзидан ташқарига чиқмаганунча таҳорати бузилмайди. Бутун фиқҳ китобларида оғиздан қон чиққанида, қон қусганида таҳорат бузилади, деб айтилган. Ҳеч бир китобда қон ютганида таҳорат бузилади, деб айтилмаган.

“Саодати абадия” китобида айтиладики: “Оғизнинг ичи таҳорат бузилишида ич орган ҳисобланади. Рўза бузилишида эса баданнинг сирти ҳисобланади. Шунинг учун милкдаги ёки оғиздаги қон ташқарига чиқмагунича таҳорат бузилмайди.

Батафсил

Таҳорат ва таяммум олиш имкони бўлмаса

Савол: Таҳорат учун сув тополмаган ва таяммум қилиш имкони ҳам бўлмаган киши Ханбалий мазҳабини тақлид қилиб, таҳоратсиз ва таяммумсиз намоз ўқий оладими?

Жавоб: Таяммум қилиш имконсиз дейишнинг ўзи имконсиз. Чунки тупроқ, мармар, тош, ғишт, черепица, лакланмаган сопол тувак, кўза, қум, оҳак, тупроқ чанги билан таяммум қилишдек кенг имконлари бор. Намознинг аҳамиятини биладиган киши ёнида булардан бирини олиб юришга ярамайдими. Шунда ҳам таяммум қилиш имкони бўлмаган киши икки намозни жам қилади.

Батафсил