Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Динда реформа дегани нима?

Савол: “Европа динда реформа қилиш орқали ривожланди. Биз ҳам шундай қилишимиз керак” деган одамлар учраб турибди. Динда реформа дегани нима?

Жавоб: Реформа - ислоҳ қилиш, бузилган бир нарсани тузатиб, эски тўғри ҳолига келтириш деганидир. Христианлик бузилиб кетгани учун реформа қилинди. Мусулмонлик бузилмагани учун бундай ҳаракат уни бузиш бўлади. Шунинг учун реформа талабида юрганларининг динимизни ичкаридан йиқитишни кўзлаганликлари маълум бўлади.

Батафсил

Ҳозирги кунда одат бўлган баъзи бидъатлар

Савол: Ҳозирги кунда ишланаётган бидъатлар қайсилар?

Жавоб: Ибодатларга бир нарса илова қилиш бидъатдир, катта гуноҳ бўлади. Динимиз нуқсон эмас. Астағфируллоҳ, Аллоҳу таоло ёки Жаноби Пайғамбаримиз динда бир нарсани кам қилиб қолдирган-у, ундан ҳам яхшироғини биз қила оламизми? Ибодатга бидъат аралаштириш Аллоҳу таолонинг динида нуқсонлик топиш, қўйган ҳукмларини ёқтирмаслик, динни ўзгартириш бўлади.

Масалан, шом намозининг фарзини 3 ракат ўрнига кўпроқ ибодат қилиш учун 4 ракат ўқиш бидъатдир. Ундай намоз 3 ракатнинг ўрнига ҳам ўтмайди, намози умуман қабул бўлмайди.

Батафсил

“Саҳиҳ бўлмоқ” билан “қабул бўлмоқ” орасидаги фарқ

Савол: “Саҳиҳ бўлиш” билан “қабул бўлиш” дегани бир маънодами?

Жавоб: бир маънода эмас. Саҳиҳ бўлган бир ибодат қабул бўлмаслиги мумкин. Масалан, ўғирланган кийим билан намоз ўқиган кишининг намози саҳиҳ бўлиб, намоз қарзидан қутулади. Лекин савоби нуқсон бўлади. Бошқа бутун гуноҳлар ҳам шундай. Масалан, рўза тутган киши ифторини спиртли ичимлик билан қилса, рўзаси саҳиҳ бўлади, лекин рўзадан ҳосил бўладиган улкан савобларнинг ҳаммасига ҳам қовуша олмайди. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики:

“Ҳаромдан келган кийим кийган кишининг ибодатлари қабул бўлмайди.” (Баззор)

Батафсил