Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Таҳоратли юришнинг фазилати

Савол: Таҳоратли юришнинг қандай фазилатлари бор?

Жавоб: Таҳоратли юришнинг фазилатлари кўп. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Таҳоратли юрган киши мисоли рўза тутган кабидир.” (Дайламий)

“Чиройлик қилиб олинган таҳорат имоннинг ярмидир.” (Ибни Ҳиббон)

“Таҳорат олган кишининг гуноҳлари дарахтнинг барглари тўкилганидек тўкилади.” (Табароний)

“Жон олувчи фаришта келганида таҳоратли бўлган киши шаҳидлик мартабасига эришади.” (Табароний)

Батафсил

Мисвокнинг аҳамияти

Савол: Мисвок ишлатишнинг қандай аҳамияти бор? Уни ишлатаётганда нималарга диққат қилишимиз керак?

Жавоб: Бугунги кунда замонавий тиббиётнинг тиш соғлиги борасида энди ўйлаб топаётган даволаш усулларини исломият 14 аср аввал билдирган. Тиш соғлигига катта фойда берадиган мисвок жуда оддий ва энг яхши тиш тозалаш воситасидир. Тиш чиришининг олдини олиш учун мисвок ишлатиш жуда фойдалидир.

Батафсил

Таҳорат ва сувнинг турлари

Савол: Денгиз суви билан ёки ичида таёқчасимон микроб бўлган ичилмайдиган сув билан таҳорат олса бўладими? Ғусл қилаётганида совун идишдаги сувга тушиб кетса, бу сув билан ғусл олишнинг зарари йўқми? Ичига айрон, сирка тўкилган сув билан таҳорат олса бўладими?

Жавоб: Денгиз суви тоза. Ундан ичса ҳам бўлади. Лекин шўр бўлгани учун ичилмаганига қараб “бу билан таҳорат олишга ҳам бўлмайди, ғусл қилинмайди” деган қоида йўқ. Яъни “таҳорат ва ғуслда ишлатиладиган сув албатта ичишга яроқли бўлиш керак” деган қоида йўқ. Масалан нажс бўлгани учун ичишга яроқсиз сув билан таҳорат олинмайди.

Батафсил