Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Асбоблар орқали ибодат

Савол: Баъзи ўлкаларда бир масжиддан бошқа масжидларга видеокамера орқали боғланишмоқда. Бошқа масжиддагилар имомсиз жамоат ҳолида, катта масжиддаги имомга иқтидо қилишади, яна масжидга бормаганлар ҳам уйидан телевизордаги имомга иқтидо қилиб, намоз намоз ўқиркан. Бунинг зарари борми?

Жавоб: Ўрганиш нияти билан телевизордан Қуръони карим тинглаш жоиз. Магнитафондан тинглаш ҳам жоиз. Лекин ўқилган Қуръони каримни кассетага ёзиб олиб, қабристонга бориб, бу кассетани қўйиб, тинглаш билан Қуръони карим ўқиган ҳисобланмайди.

Батафсил

Ҳаром билан фарз тўқнашса

Савол: Бева аёл маҳрамлари бўлмаса ҳам, ҳажга маҳрамсиз бора олади дейилади. Ҳажда тавоф қилаётганда тиқилинч бўлиб, аёл эркакнинг баданлари бир-бирига тегса ҳам зарурат бўлгани учун ҳаром бўлмайди дейилади. Айниқса ҳажда аёл бегона эркакларнинг ёнида қўлларини очиб таҳорат олиши мумкин, нажосат бўлса тозалаши мумкин, ҳажда гуноҳ бўлмайди дейишади. Булар тўғрими?

Жавоб: Ҳеч қайсиси тўғри эмас. Чунки ҳаромдан қочиш фарзни бажаришдан аввал келади. Бир ҳадиси шарифда “Жуда кичик гуноҳдан сақланиш бутун жин ва инсонларнинг (нофила) ибодатлар йиғиндисидан ҳам яхшироқ” деб марҳамат қилинган. Ҳар бир гуноҳ Аллоҳу таолога исён бўлгани учун аслида катта ҳисобланади. Фақат баъзилари баъзиларига нисбатан кичик кўринади.

Батафсил

Одатлар динда далил бўладими?

Савол: “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” деган қоидага биноан одатлар динда далил бўла оладими?

Жавоб: Одатлар Далили шарий бўлолмайди. Дин одатларга тобе бўлмайди. Одатлар, модалар исломиятга мос бўлиши керак. Бир ишнинг исломиятга мос бўлишини таъминлаш учун бу ишга алоқадор турли қавллар айтилган бўлса, булардан замонга ва шахсга мос бўлган қавл танланади. “Аҳком вақт ўтиши билан ўзгаради” дегани мана шу. (Бариқа) 

Савол: Урф-одатга тегишли суннатлар қайсилар? Одатга алоқадор суннатларни қилиш мустаҳаб бўлса, чап қўлни ишлатиш, яъни мустаҳабнинг тарки макруҳ эмасми?

Жавоб: Макруҳ эмас. Муборак, шарафли ва тоза ишларни қилаётганда ўнгдан бошлаш мустаҳабдир.

Батафсил