Силсила-и олийя
Набий, Сиддиқ ва Салмон, Қосим, Жаъфар, Бистомий,
Ирфон манбаи бўлди Абул Ҳасан Харқоний.
Абу Али Формадий келиб сўнгра бу майдонга,
Кўп валий етиштирди ҳам Юсуф Ҳамадоний.
Абдулхолиқ Ғиждувоний маърифатлар самосида,
Жаҳонни равшан қилди ҳам Ориф-и Ревагарий.
Мовароуннаҳр эли Тури Сино каби бўлди,
Нурли қилганлардан бири Маҳмуд Анжир-Фағнавий.
Али Ромитанийдур Азизон ва пири Нассож,
Кўп каромат кўрсатди Муҳаммад бобо Саммосий.
Саййид Амир Кулол ҳам илм дарёсида садаф,
Андин майдонга келди Баҳовуддин Бухорий.
Аловуддин Аттор ки замонининг қутби эди,
Яъқуб Чархийда намоён бўлди анвори раҳмоний.
Хўжа Аҳрори Валий ва Қози Муҳаммад Зоҳид,
Дарвеш Муҳаммад келди ва Ҳожагий Имканагий.
Боқий-биллоҳдан келган нурларга қилиб илова,
Мингларча қалбни поклади Имоми Аҳмад Раббоний.
Урват-ул-вусқо Маъсум, Сайфиддин ва саййид Нур,
Мазҳар билан Абдуллоҳ, кейин Холид Бағдодий.
Файз берубон булар ҳам, сўнг бу нурни Абдуллоҳ,
Диёри Румга ёйди уни Тоҳо Ҳаккорий.
Саййид Солиҳ ҳам қардошин йўлин давом эттириб,
Фано-филлоҳга эришди Сибғатуллоҳ Ҳизоний.
Бу уч валийнинг суҳбатида камолга эриб,
Муршиди комил бўлди саййид Фаҳм Арвосий.
Шу ўттизтўрт валийнинг қалблари ойна мисоли,
Ёйдилар жумла жаҳонга анвори Расулуллоҳни.
Ниҳоят бутун нурлар жамланди бир ҳазинада,
Исми бу ҳазинанинг Абдулҳаким Арвосий.
Дуога қўл очган замон, Силсилани ўқи ҳар он,
Солиҳларни тилга олсанг, ёғар раҳмати Раҳмон.
Салом бўлсин, дуо бўлсин бу фақирдан доимо,
Силсила-и олиянинг арвоҳига, ё Субҳон.