Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Безак ва тақинчоқларга оид савол-жавоблар

Савол: Аёлларнинг тақинчоқларини ва бошқа зийнатли безакларини бегона эркакларга кўрсатишлари жоизми? Масалан,мўйнали ёқа, мунчоқ ва сирғаларини бегоналарга кўрсата оладими? Ипакдан кўйлак ёки ипак галстук тақиш эркакларга жоизми?

Жавоб: Ипак эркакка ҳаром. Лекин кийимда тўрт бармоқ энича келадиган ипак тасмалар, масалан, ипак галстук тақиш эркакларга жоиз бўлади. Ипакдан тикилган кўйлак ва ҳар қандай кийим эркакка ҳаром бўлади. Ҳадиси шарифда марҳамат қилинганки: “Олтин ва ипак умматимдан бўлган аёлларга ҳалол, эркакларга эса ҳаромдир.” (Табароний)

Батафсил

Аёл кишининг саломи

Савол: Нотаниш аёллар телефонда ёки дўконимизга кирганида "ассалому алейкум" деб салом беришади. Уларнинг саломларига алик олсам гуноҳ бўладими?

Жавоб: Гуноҳ бўлмайди. Салом: хавфсиз, ҳузур, саломат, соғлик, дўстлик, роҳатлик, тинчлик қутулиш каби маъноларни ифода қилади. Салом бериш, яъни “Ассалому алайкум” дейиш “Мен мусулмонман, сизга мендан зиён келмайди, саломатликда  бўлинг, сўнгги нафасингизда имонли бўлинг” маъноларини англатувчи энг гўзал дуодир.

Аёл киши эркак одамга ёки эркак киши аёлга “Аллоҳ рози бўлсин” дея дуо қилса бўлади, демак салом беришга ҳам алик олишга ҳам бўлади.

Батафсил

Бошқа жинс вакиллари билан гаплашиш

Савол: Бегона аёлга қараш гуноҳми?

Жавоб: Аёллар эркакларга ва эркаклар аёлларга заруратсиз ёки шаҳват билан қарашлари гуноҳ бўлади. Ояти каримада маолан буюрилганки:

“Эй Расулим, мўминларга айтгин ҳаромларга қарамасинлар ва аврат жойларини ҳаромлардан қўрғасинлар! Имонли аёлларга ҳам айтгин, ҳаромга боқмасинлар ва аврат маҳалларини ҳаромлардан сақласинлар!” (Нур, 30)

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинганки:

“Эркакнинг аёлга, аёлнинг ҳам эркакка (шаҳват билан) қараши ҳаромдир” (Табароний)

Батафсил