Таҳорат ва ғуслнинг фойдалари
Савол: Таҳорат ва ғуслнинг соғлиққа фойдалари борми?
Жавоб: Ҳа, фойдалари жуда кўп. Лекин фақат дунёвий фойдаси учунгина таҳорат олиш жоиз бўлмайди. Моддий ҳеч бир фойдаси бўлмаса ҳам Аллоҳу таолонинг амри бўлгани учун бажариш керак. Таҳорат ва ғуслнинг соғлиққа фойдаларидан бир нечтасини қуйида келтириб ўтамиз:
1. Ҳар куни қўлларимиз турли жойларга тегади, микроблар ёпишади. Қўл, юз ва оёқларни ювиш, тери касалликларидан ва турли миркоблардан сақланиш воситасидир.
2. Бурунни чайиш билан бурун ушлаб қолган чанг ва микробларнинг вужудга киришининг олди олинади.
3. Юзни ювиш ҳам терини қувватлантиради, бош оғриғи ва чарчоқни енгиллатади. Томирларни ва асабларни ҳаракатга келтиради. Давомли таҳорат олиб юрган кишининг юзидаги гўзаллик, тозалик кетмайди.
4. Ғуслда вужуд аввалги қувватига қайтади. Вужудни маълум оралиқларда ювиб туриш, гигиена томонидан жуда аҳамиятлидир. Динимиз уйланмаган бўлса ҳам ҳар жумада ғусл қилишни амр қилмоқда.
5. Вужудда бир электростатик мувозанат бор. Бу электрик юк киши ғазабланганда одатдагидан 4 баробар, жунуб бўлганда эса 12 баробар ортади. Кунимизда инфрақизил нурлар билан ташқи терининг суратлари олинди. Бу суратларда жинсий алоқадан кейин вужуднинг бутун юзаси электростатик қобиғи билан ўралгани аниқланди. Чўмилганида сув зарралари салбий электркучланишни олиб, вужудни қайтадан нормал ҳолатга қайтаради. Шунинг учун ғусл тиббий томондан ҳам бажарилиши керак бўлган тозаликдир.
6. Таҳорат ва ғуслнинг қон айланиш системасига ҳам таъсири бор. У томирлардаги дағаллашув ва торайишнинг олдини олади. Лимфа системасининг энг аҳамиятли марказларидан бири бўлган бурун орқаси ва халқум ювилиб турилади. Бундан ташқари, бўйин ва ёнларининг ҳўл қўллар билан масҳ этилиши ҳам лимфа системасига таъсир қилади. Таҳорат ва ғусл натижасида осонлашган лимфа айланиши оқибатида лимфоцит деб аталадиган ҳимоячи ҳужайралар вужудни зарарли унсурлардан ҳимоялайди ва вужуд чидамлилигини орттиради.
7. Тупроқ билан қилинган таяммум ҳам вужуддаги электростатик кучни йўқ қилади.
Ғусл ва таҳоратни Аллоҳнинг амри бўлгани учун бажарган киши дунёдаги ўткинчи фойдаларини кўрганидек охиратда сўнгсиз неъматларига ҳам эришади.