Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Муташобиҳ носсларнинг кайфияти мажҳул

Муташобиҳ бўлган оятлардан учтасининг маоли қуйидагича:

“Қиёмат куни бутун ер юзи Аллоҳнинг чангалидадир. Осмонлар эса, унинг ўнг қўли билан тутиб турилади. У зот мушрикларнинг ширкларидан юксак ва муназзаҳдир.” (Зумар 67)

“Яҳудийлар Аллоҳнинг қўли боғлиқ (бахил) дедилар. Йўқ, Аллоҳнинг икки қўли ҳам очиқ.” (Моида 64)

“Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир.” (Фатҳ 10)

Батафсил

Нажосатнинг қанча миқдори намозга моне?

Савол: Нажосатдан таҳорат дегани нима?

Жавоб: Баданда, либосда ва намоз ўқийдиган жойда нажосат, ифлослик бўлмаслигидир. Бош кийим, рўмол, салла, маҳси ва наълин ҳам либосга киради. Бўйнига ўралган шарфнинг осилиб турган қисми намоз ўқиётган киши билан бирга ҳаракат қилгани учун у ҳам либосга киради ва тоза бўлмаса, намоз қабул бўлмайди.

Жойнамознинг оёқ босиб турган ва бошини қўядиган жойи тоза бўлса, бошқа жойида нажосат бўлса ҳам намоз қабул бўлади. Чунки жойнамоз либос каби бадан билан бирга ҳаракат қилмайди. Лекин оғзи бекитилган шиша идиш ичида идрор олиб юрган кишининг намози жоиз бўлмайди. Чунки шиша бавл (идрор)нинг ҳосил бўладиган жойи эмас.

Батафсил

Нажосатни уч марта ювиш керакми?

Савол: Нажосатни тозалашда нималарга эътибор бериш керак ва неча марта ювиш керак?

Жавоб: Ҳанафий мазҳабида нажосат юққан жой дирҳам миқдоридан кўп бўлса, ювиш фарз бўлади. Ювишнинг маълум бир миқдори йўқ, тоза бўлгунча ювилади.

Қаттиқ нажосат камар, сумка, маҳси, пойафзалга теккан бўлса, суртиб ташлаш билан тоза бўлади. Ўзига сингдирмайдиган, силлиқ нарсалар, масалан, шиша, ойна, суяк, тирноқ, пичоқ, ёғли бўёқ билан бўялган нарса устидаги қаттиқ ёки суюқ ҳар қандай нажосатни қўл билан, тупроқ билан ёки бошқа нарса суртиб ташлаганда унинг уч сифати (ранги, ҳиди ва таъми) кетса, тоза бўлади.

Батафсил