Зулҳижжа ойининг фазилати

Қурбон байрами бўладиган ойга зулҳижжа дейилади. Жорий йил, яъни 2024 йил 7 июндан бошланади. Зулҳижжа ойининг илк ўн кунида қилинган ибодатлар жуда қийматлидир. Ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинди:

“Зулҳижжа ойининг илк кунларида тутилган рўза бир йил рўза тутишга тенг. Унинг бир кечасини иҳё этиш (ибодат била ўтказиш) Қадр кечасини иҳё этиш билан тенг.” (Ибни Можа)

“Зулҳижжа ойининг илк ўн кечасида қилинган ибодатлар учун 700 марта кўп савоб берилади.” (Байҳақий)

“Тарвия куни (Арафадан аввалги кун) рўза тутиб, гуноҳ сўз айтмаган мусулмон жаннатга киради.” (Рамуз)

“Зулҳижжа ойининг бошидан тўққиз куни рўза тутган киши ҳар куни учун юзта қул озод этган ёки жиҳод этаётганларга юзта от бергандек ёхуд Каъбага қурбонлик учун юзта туя юборгандек савоб олади.” (Р. Носиҳин)

“Бу ўн куннинг хайридан маҳрум қолганларга ҳайф бўлсин! Айниқса тўққизинчи (Арафа) кунини рўза тутиб ўтказиш керак. Бу кунда шунчалик кўп хайрлар борки, санаб ҳисобига етиб бўлмайди.” (Т. Ғофилин)

“Зулҳижжа ойининг илк тўққиз куни рўза тутган кишига ҳар бир кун эвазига бир йил рўза тутгандек савоб берилади.” (Абул Барокат)

“Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни фазилатда минг кунга, Арафа куни эса ўн минг кунга тенгдир.” (Байҳақий)

“Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунида бажарилган амаллардан ҳам қийматлироғи йўқ.” (Табароний)

“Аллоҳ наздида Зулҳижжа ойининг илк ўн кунида қилинган амаллардан хайрлиси йўқ. Бу кунларда тасбиҳ, таҳмид, таҳлил ва такбирни кўп айтинг!” (Табароний)

Тасбиҳ: Субҳоналлоҳ;

Таҳмид: Алҳамдулиллоҳ;

Таҳлил: Ла илоҳа иллаллоҳ;

Такбир: Аллоҳу акбар деганидир.

Жаноби пайғамбаримиз Зулҳижжа ойининг ўн кунида қилинган амалларнинг бошқа ойларда қилинган амаллардан устун эканлигини айтганларида, Асҳоби киром “Ё Расулаллоҳ, бу ойнинг илк кунларида бажарилган амаллар Аллоҳ йўлида қилинган жиҳоддан ҳам қийматлими?” деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ “Ҳа, жиҳоддан ҳам қийматли, лекин молини, жонини аямасдан жанг қилиб, шаҳид бўлган кишининг жиҳоди қийматлироқ” деб марҳамат қилдилар. (Бухорий)

Ҳазрати Абуддардо айтдики: Зулҳижжа ойининг илк тўққиз кунида рўза тутиш керак, кўп садақа бериш, дуо ва истиғфор қилиш керак. Чунки Расулуллоҳ “Бу ўн куннинг хайру баракотидан маҳрум қолган кишига ҳайф бўлсин” деб марҳамат қилдилар. Зулҳижжа ойининг бошидан тўққиз кунида рўза тутган кишининг умри баракали бўлади, моли кўпаяди, оиласи балолардан муҳофаза бўлади, гуноҳи авф этилади, яхшиликларига қат-қат савоблар берилади, вафот этаётганида осон жон беради, қабри ойдинлашади. Жаннатда баланд даражаларга эришади. (Ширъа)

Ҳар ҳафта соч, соқол, тирноқ олиш суннат. Ибни Обидин ҳазратлари “Зулҳижжа ойининг илк ўн кунида бу суннатларни кечиктирмаслик лозим. “Қурбонлик сўядиган киши зулҳижжа ойи кириши билан сочи ва тирноғини олмасин” деган ҳадиси шариф амр эмас. Буларни қурбонлик сўйгунча кечиктириш мустаҳабдир” деб айтган. Қурбонлик сўядиган киши зулҳижжа ойининг илк кунидан қурбонлик сўйгунча сочини, соқолини, мўйловини ва тирноғини олмаслиги мустаҳабдир, лекин вожиб эмас. Олса, қирқса гуноҳ бўлмайди ва қурбонлик савоби ҳам камаймайди.

Бу ўн кун ичида хасталарни зиёрат қилган киши, Аллоҳу талонинг дўстларининг аҳволини сўраган ва зиёрат қилгандек бўлади. Бу ўн кун ичида аҳли суннатга мос дин китоби ўқиш катта савоб. Дин илмини, аҳли суннат эътиқодини ўрганиш, аёл-эркак барчага фарздир. Фарзандларга ўргатиш биринчи вазифадир.