Ишчиларнинг ҳолати

Савол: Бошлиғимиз “Ҳийла ишлатмасанг, ишдан бўшайсан” деди. Ҳийла ишлатишим жоизми?

Жавоб: Ҳийла ишлатиш жоиз эмас.

Савол: Тўлов эвазига чой бераман. Меҳмонимга чойни текинга беришим мумкинми?

Жавоб: Бошлиғингиз рухсат берган бўлса, жоиз.

 

Батафсил

Эр-хотин мол-мулки

Савол: Шароити бизникидек бўлган бир қўшни аёл бор. Уйимизда ун, шакар, ёғ каби озиқ моддаларни ёки қандайдир китоб, қисқаси бир нарса кўрса, қарзга, ишлатиб туришга сўрайди. Қайтариб бериш одати ҳам йўқ. Агарда моддий аҳволи ёмон бўлганида қайтарсин деб айтмасдим. Лекин биздан кам жойлари йўқ. Эрим “Нима сўраса-сўрасин, ҳеч нарса бермаслик керак” деяпти. Қўшни ҳаққидан қўрқяпман. Бермасам гуноҳ бўладими? Қўшнининг ҳар кўрганини сўраши ва қайтариб бермаслиги гуноҳ эмасми? Бу қўшни фақат биздан эмас, бошқалардан ҳам шундай нарсалар сўраб юраркан.

Жавоб: Эрингиз сизнинг молингизни, сиз ҳам эрингнизнинг молини рухсатсиз сарфлай олмайсиз. Рухсатсиз сарфлаш, бошқасига бериш гуноҳ бўлади. Қўшни бир нарса сўраганида “Эрим рози бўлмаяпти. Ундан рухсатсиз бирон нарса беришим гуноҳ экан” десангиз, у ҳам бошқа бирон нарса сўрай олмайди. Ундан-бундан бир нарсалар сўраб юриш тўғри эмас.

Батафсил

Қуръа ташлаш

Савол: Баъзи дўконлар рағбатлантириш бўлсин деб маълум бир миқдор савдо қилган харидорларга лотерея, купон беришади. Буларни олиш ва ўйинда иштирок этиш жоизми?

Жавоб: Бунинг ҳеч қандай зарарли жойи йўқ. Чунки лотерея ёки купон учун алоҳида пул берилмайди. Лекин баъзи дўконлар “Фалон жойга бир хабар юборсанг, ўйинда иштирок этасан” дейишади. Бу эса қиморга киради. Чунки ўйинда иштирок этиш учун хабар жўнатиш лотерея сотиб олиш каби пул сарфланадиган иш.

 

Батафсил

Назр қандай қилинади?

Савол: Назр қилиш қандай амалга ошади? 

Жавоб: Бир нарсани назр қилиш икки хил бўлади: Мутлақ назр, шартга боғлиқ назр. 

1. Мутлақ назр: “Аллоҳ учун бир йил рўза тутаман” дейиш каби бўлиб, бирон шартга боғлиқ эмас. Буни айтаётганда ният қилмаса ҳам, гап орасида оғзидан чиқадиган бўлса, бажариши вожиб бўлади. Чунки назрда ниятсиз, ўйланмасдан гапириш худди ўзи истаб айтишдек жиддий қабул қилинади. Ҳатто “Аллоҳ учун бир кун рўза тутиш зиммамга фарз бўлсин” демоқчи бўлиб, хатолашиб “бир ой рўза тутиш” деб юборса, бир ой тутиши лозим бўлади. 

Батафсил

Қурбонлик ҳақида савол-жавоблар

Савол: Нафақадаги одам уч ойда бир нисоб миқдорида маош олади. Маошини олган вақтида бой бўлади. Лекин ойнинг охиригача пули аранг етади. Унинг қурбонлик сўйиши керакми? 

Жавоб: Нисобдан ортиқ пул олиб, дарров сарфламаса, динан бой ҳисобланади. Қурбон байрамида пули нисоб миқдорида бўлса, қурбонлик сўяди. Етмаса сўймайди. 

Олган ижара ҳақи (маош) билан кун кечирадиган киши нисобга молик бўлса, пул йиғиб фитр бериши ва қурбонлик сўйиши лозим. Гўштнинг барчасини ўзига олиб қолиб, бир неча ой гўшт сотиб оладиган пулини йиғиши лозим. 

Батафсил